Эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақам белгилари ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати тугамоқда

Эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақам белгилари ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати тугамоқда

UZAGROIN

2020 йилдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникалари учун ҳужжатлар ва тракторчи машинист гувоҳномаларининг ID-карта шаклидаги янги намуналари берилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сонли қарори асосида 2021 йил 1 январь ойидан — 2022 йил 31 декабр ойигача  эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъи назар, мажбурий тартибда алмаштирилиши белгиланган.

Шунингдек, эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади

Ҳурматли ФУҚАРОЛАР! Юқоридагилардан келиб чиқиб, Эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномаларини янги намунадаги ID-карталарга алмаштириш учун доимий рўйхатдан ўтган манзилдаги “Ўзагроинспекция”нинг худудий органларига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.  

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати


Report Page