Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади!
Агентлик Ахборот хизмати![](/file/2c25c362205ed5c93f75b.png)
Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.
Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталишади:
Мавзу: Тошкент ШҲТ Халқ дипломатияси форуми
Маърузачи: Нуримбетов Раҳматилла Ибрагимович,
Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори
Мавзу: III халқаро рейтинглар форуми тафсилотлари
Маърузачи: Нарзикулов Темур Малик Муҳиддин ўғли,
Молия вазирлиги Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш департаменти директори
Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,
Адлия вазирлиги масъул ходими
Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.
☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 13 май куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги (https://www.youtube.com/channel/UCVm3AfukMqCaX_e1Bhn8HBQ) расмий саҳифаси орқали берилади.