Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади!
Агентлик Ахборот хизматиУшбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.
Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталишади:
Мавзу: Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари
Маърузачи: Мамасолиев Равшан Исроилжонович,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
Мавзу: Шахсий самарадорликни ошириш (Self-management)
Маърузачи: Саъдиева Гўзал Олимовна,
Давлат бошқаруви академияси “Давлат бошқарувининг сиёсий асослари” кафедраси мудири
Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,
Адлия вазирлиги масъул ходими
Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 22 апрель куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги (https://www.youtube.com/channel/UCVm3AfukMqCaX_e1Bhn8HBQ) расмий саҳифаси орқали берилади.