Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади!
Агентлик Ахборот хизматиУшбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.
Эртага Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишади:
Мавзу: Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари
Маърузачилар:
Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли,
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори
Мингишов Лазиз Ўткирович,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази директори
Хайдаров Улуғбек Улканбаевич,
Халқ таълими вазирлиги Ўқувчи ва ёшлар ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи
Акрамов Аббос Ашрапович,
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти Давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар ишини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,
Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси
Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 28 январь куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.