Эртага, 13 ноябрь куни Чилонзор ва Қибрай туманлари, Наманган ва Андижон электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади

Эртага, 13 ноябрь куни Чилонзор ва Қибрай туманлари, Наманган ва Андижон электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади



Эртага 13 ноябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 8-мавзе ҳудудига қарашли 10 кВ 961-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, 42, 43, 44, 45, 46, 48, 49, 50, 51-сонли кўп қаватли аҳоли яшаш уйларида;

Тошкент вилояти Қибрай Туманининг “Гулбоғ”, “Амир Темур”, “Чингелди”, “Тошисти”, “Дўстлик”, “Жарбоши”, “Тўлқинтепа” МФЙ ҳудудлари электр таъминотини таъминловчи “Тузел” подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаблиушбу аҳоли хонадонларида соат 08:00 дан соат 18:00 га қадар электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади.                                                                                                                                                            

Чорток туманидаги 35/10 кВли “Алихон-2” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Чортоқ туманининг “Дехқонобод”, “Арбағиш”, МФЙлари Янгиқўрғон туманинг “Янгиобод” МФЙ ҳудудларидаги истеъмолчиларга; 

Косонсой туманидаги 35/10 кВли “Косонсой” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Косонсой туманининг “М.Азам”, “Мажнунтол”, “Гулбоғ” ва “Чуст кўча” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида эртага яъни 2019 йил 13 ноябрь куни 110/6 кВ кучланишли “Бахт” подстанциясида мукаммал таъмирланиш ишлари олиб борилиши сабабли, Андижон шаҳри ҳамда Олтинкўл туманидаги “Жалабек”, “Уйғур”, “Меҳнат”, “Сафоий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  яшовчи аҳоли хонадонларида;                                                                                                                      

Шунингдек, 35 кВ кучланишли “Л-Навоий” ҳаво электр узатиш тармоғида мукаммал таъмирланиш ишлари олиб борилиши сабабли 35/10 кВ кучланишли “Озод”, “Мехнатобод”, “Ниёз-ботир” подстанциясидан таъминланувчи Асака туманидаги “Юқори Бўз”, “Меҳнатобод”, “Бўзариқ”, “Марқа юз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларида соат 09:00 дан 17:00 га қадар электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

 


Report Page