Эрон авиакомпанияси декабрь ойидан Тошкентга парвозни бошлайди

Эрон авиакомпанияси декабрь ойидан Тошкентга парвозни бошлайди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳукуматлараро келишувга мувофиқ жорий йилнинг декабрь ойидан "Zagros Airlines" авиакомпанияси "Теҳрон-Тошкент-Теҳрон" йўналишида мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлайди. Дастлабки босқичда авиакомпания ҳафтасига 1 марта парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Кейинчалик эса парвозлар частотаси ҳафтасига 2 мартага етказилади.  

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзавиация» агентлиги томонидан Эрон авиакомпаниясига "Теҳрон-Тошкент-Теҳрон" йўналишида рейсларни амалга ошириш учун эксплуатация рухсатномаси берилган.

"Zagros Airlines" авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни Airbus 

A-320, McDonnell Duglas MD-82 ва MD-83 самолётларида амалга ошириш маълум қилган.

Report Page