Эрдўғон лира курси пасайиши сабабли молия вазирини истеъфога чиқарди

Эрдўғон лира курси пасайиши сабабли молия вазирини истеъфога чиқарди

Турк лираси бир кун ичида энг паст кўрсаткични қайд этган

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон молия вазири Лутфи Элванни истеъфога чиқариш ва унинг лавозимига аввал вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нуриддин Небатийни тайинлаш ҳақида буйруқ берди. Эрдўғоннинг фармони 1 декабрь куни эълон қилинди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, 1 декабрь, чоршанба куни эрталаб турк лираси 1 доллар учун 13,71 га тушиб, энг паст кўрсаткични янгилаган. 2021 йил бошидан буён турк лираси долларга нисбатан 7,43 дан 12,5 га тушган, инфляция эса худди шу даврда 14,6 дан деярли 20 фоизга тезлашган. 

Қайд этилишича, ушбу шароитда Эрдўғон Туркия Марказий банкининг бир нечта раҳбарини банкнинг амалдаги раҳбари Саҳап Кавжиоғлу асосий ставкани пасайтиришга рози бўлмагунига қадар алмаштирган.

Таъкидланишича, Туркия президенти лира курсининг пасайишига ташқи кучлар айбдор эканини айтган. Унинг қўшимча қилишича, Анқаранинг ставкани пасайтириш сиёсати давом этади.

Аввалроқ Эрдўғоннинг баёноти турк лирасининг расмий курсини туширганди. Шунингдек, у энг етакчи президент кимлигини маълум қилганди.

Report Page