Эр-хотинни жанжали пичоқбозлик билан якунланди
Ички ишлар вазирлигиБухоро шаҳрида 8 октябрь куни К.Муртазаев кўчасида яшовчи З.Н. уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи О.М. (исмли аёл)нинг ўнг қўл қўлтиқ қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада О.М. касалхонага ётқизилган. З.Н. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси