Энг яхши сценарий номинациясида "Оскар" мукофотини қўлга киритган фильмлар

Энг яхши сценарий номинациясида "Оскар" мукофотини қўлга киритган фильмлар

@kinokono
Кевин Спейсини ориентацияси эгри эмаслигига ким хам шубха қилган ўша даврда?

Оскар мукофотида икки хил сценарий учун номинация мавжуд. Бири "энг яхши оригинал сценарий" бўлса иккинчиси "энг яхши мослаштирилган сценарий" номинациясидир. Ўз номи билан "энг оригинал сценарий" ўзининг ноодатийлиги, аввал кузатилмаганлиги билан машхур бўлса, "мослаштирилган сценарий" аксинча, қайсидир машхур асар, фильм ёки мақола асосида суратга олингани билан машхурдир. Дейлик, Сен СССРни парчаланиши хақида тарихий фактлар асосида қанақадир фильм суратга олиб Оскар ютмоқчи бўлсанг, сени фильминг "мослаштирилган" хисобланиб ўша номинациядагина кураша олади. Умуман олганда бу хам фойдали бир маълумот эди.

Асосий лайфхак шундаки, агар сен кўришга яхши кино топа олмаётган бўлсанг гуглдан сценарийси мукофот ютган фильмларни қидир ва катта эхтимол билан жудаям қизиқарли фильмга дуч келасан. Хозир эса субъектив қарашларимга кўра энг яхши ўнталик билан таништираман.

П.С: рўйҳатда ўринлар йўқ, шунчаки йиллар кетма-кетлигида.

Гитлер гўрида тик турган бўлса керак бу фильмни кўриб.

2019 - Кролик Джоджо

Иккинчи жахон уруши айни авжига чиққан пайтида табиатан ювош болакай ўз тенгқурлари қатори пропаганда билан захарланмоқда. Аслида бу пропаганда унга шавқатсиз бўлишни талаб этса хам болакай буни эплай олмаяпти ва хаёлий дўсти бўлган Гитлерни ёнида доим хижолатда. Шундай кунларнинг бирида у ўз уйида онаси томонидан яширинча яшашга рухсат берилган яҳудий қиз борлигини билиб қолади.

Тайка Вайтитига Оскар келтирган ажойиб трагикомедия. Фильмни трейлери ёки айрим контекстдан юлиб олинган эпизодлар фильмни кўрмаган одам учун унда комедия ёки болалар учун мўлжаллангандек илк таассуротларни уйғотиши мумкин. Лекин, фильмни тўлиқ кўриб бўлгач тушуниб етасанки Тайка Вайтити ўзига хос юмор орқали уруш дахшатини томошабинга етказиш вазифасини идеал тарзда бажарган. Скарлетт Йоханссонга эса ўша йили номинация ва томошабин респекти билан чегараланган.

Бунга кимдир: "Вообше йўқотма ўзингни" дейиши керак.

2017 - Прочь

Севган қизини уйдагилари билан танишгани уларнинг чеккароқ жойдаги уйига борган йигит аслида қандай мақсад буни бу ерларга етаклаб келишини билганида бу томонларга қадамини босмаган бўларди.

Хозирги ирқчилик ва унга қарши сунъий кураш кампанияси бахонасида мукофотга эга чиқаётган фильмлар қаторига қўшилиши керак бўлмаган фильм. Хақиқатдан хам етти ўйлаб тушингга хам кирмайдиган сюжет. Жордан Пил интрига ва саспенсни идеал тарзда сингдира олган фильмига. 391 та кинотанқидчининг 98 фоизи илиқ бахолаган фильм.

Мана шунақа кулсанг Оскар ютасан.

2007 - Старикам тут не место

Ўзимизга ўхшаган оддийгина одамни йўлидан бир дунё мурдалар чиқади. Воқеа жойига хали полиция келмасидан олдин етиб келган бу одам тирикларни мурдага айланишига сабабчи бўлган 2 миллион доллар пулга кўзи тушади. Ва бу пулни олишга қарор қилади. Уни бу қарори оқибатларини фильмда томоша қиласан.

Энг асосий тўртта номинацияда Оскарни ютган фильм, том манода йил фильми бўлган. Антон Чигур образи эса хотирамиздаги энг дахшатли қотиллардан бўлиб қолаверади. Техас чўллари, наркокортеллар ва ўтган асрнинг сўнгги даврлари атмосферасини идеал тарзда тасвирлаган ака-ука Коэнларга алохида тасанно айтиш керак.

10 ёшда Оскарга номзодинг қўйилиши учун шундай рол ўйнашинг керак.

2006 - Маленькая мисс Счастье (оригинал сценарий)

Олив ёш қизалоқлар ўртасидаги гўзаллик танловида ютишни орзу қилади. Унинг оиласидагилар бунга қарши эмас, лекин қўллаб-қувватлаш учун хам ўзларидан ортмаяпти. Лекин, унинг бобоси уни бу мақсад сари яқинлаштиришга бел боғлаган. Бобонинг ғирт "бемаза" одамлиги мухим эмас, мухими у невараси учун яхши бобо бўлиб қолмоқчи.

Тонна эмоцияларни уйғотувчи жудаям чиройли фильм. Мотивация керакми? Хэппи-энд керакми? Телбасифат персонажлар керакми? Хаммаси бор. 10 ёшида Оскарга номзоди қўйилган Эбигейл Бреслинни ижроси анча вақтгача хаёлингдан кетмайди. Шунчаки, замонавий любой ўзбек актрисаси билан солиштириб кўр ишонмасанг.

Бу кинони ўғирлаганмидик?

2006 - Отступники (мослаштирилган сценарий)

Гонконглик ижодкорларнинг фильмига рэмейк ишлашга қарор қилган Скорсезе ўзи билибми-билмайми кино тарихидаги энг яхши рэмейклардан бирини ишлаб қўйган. Ўзинг ўйла, полиция ичида мафиянинг айғоқчиси, мафияни ичида полиция айғоқчиси. Иккиси хам ўз вазифасини яхши бажариб келаётган эди токи уларнинг йўллари кесишмаганича.

Топ юлдузлар жамоаси ва ажойиб сценарий. 4 та Оскарни ўзиники қилган ушбу фильм хам томошабинни экран қаршисидан узоқлаштирмаслиги кафолатланади.

Камида мени томоша қилиш учун хам кинони кўрасан.

1999 - Красота по-американски

Лестер исмли ўрта ёш инқирозини бошидан ўтказиш даврида чуқур депрессияга тушиб қолган одам, кутилмаганда ўз қизининг синфдошини севиб қолади ва бу севги туйғуси унда яшашга бўлган мотивацияни кучайтириб юборади.

Кевин Спейси ўзининг намунали ролларидан бирини ижро этиб Оскарга лойиқ кўрилган. Натижада фильм бешта Оскарни ютган ва шулардан 4 донаси асосий номинациялардир. Хўш, ўрта ёшли бу амакини хаётга ахлоқсизларча қайтаришга сабаб бўлган бу хислар уни қанақа оқибатларга мубтало қилади? Яхшигина интригага эга, зериктирмайдиган фильм.

Менсиз қанақа рўйхат бўлиши мумкин?

1994 - Форрест Гамп (мослаштирилган сценарий)

Бу фильм хақида ортиқча изох шарт эмас. Ушбу рўйхат қизиқарли бўлиши мумкин бўлган даражада кинога қизиққан одам борки бу фильмни албатта кўрган. Кўплаб мукофотларга эга чиққан барча даврларнинг энг яхши фильмлари рўйхатида бўлишга лойиқ шедевр. Албатта, сценарийсини ўзи алохида мақтовга лойиқ даражада. Узоқ давом этадиган ушбу фильм томошабинни бир дақиқага хам зериктирмайди.

Форрест Гамп ва Шоушенкадан қочиш фильмлари билан бир йилда фильм ишлаганинг сени айбинг, Тарантино.

1994 - Криминальное чтиво (оригинал сценарий)

Бошланишидан қизиқарли диалоглар билан бир-бирига боғланиши қийин бўлган қисқа метражли фильмларга ўхшаб кетувчи бу фильмни кўриш давомида аслида илк таассуротлар ёлғонлигини тушуниб етасан. Тарантино ўзи тўқиган ғаройиб хикоянинг ўта ноодатий талқинда томошабингга етказганлиги учун бу мукофотга лойиқ кўрилган. Аслида мукофотлар кўпроқ бўлиши мумкин эди, лекин Тарантино фильмни кино тарихидаги топ - 1994 йилда ишлагани уни айби бўлди.

Одам гўштини таътиб кўраётган Энтони Хопкинсни роҳатланиш жараёни

ФБР аёлларни ўлдираётган қотилни излаяпти. Натижа йўқ. Бу ишни очиш учун ФБРдаги ёш кадр қамоқдаги машхур қотил билан буни мухкоама қилишга киришади. Қамоқдаги қотилни хам ўз шартлари бор, у ФБР ходимасига ёрдам бериши эвазига уни шахсий хаётидаги маълумотлар билан ўртоқлашишини сўрайди.

Оскар тарихида "энг яхши фильм", "энг яхши сценарий", "энг яхши режиссёр", "энг яхши актёр" ва "энг яхши актриса" каби кучли бешлик мукофотларига фақатгина учта фильм лойиқ кўрилган. Улардан бири айнан шу фильмдир. Энтони Хопкинснинг харизмаси Антон Чигурники билан халигача хаваскор форумларда рақобатлашиб келади, фанатлар томонидан.

Жек Николсон ўзини жинни эмаслигини исботлаш билан овора.

Рухий касалхонанинг абсурдга бой қонун қоидаларига қарши чиқишга ва шерикларини хам бунга ундаётган беморнинг кичик революцияси хақидаги қизиқарли хикоя. Жинни хонада хаққингни талаб қилсанг сени жиннига чиқариб қўйишлари хеч гап эмаслигини тушуниб етасан.

Тепадаги кучли бешлик Оскарчилари рўйхатидаги уч фильмдан иккинчиси. Телбанамо Жек Николсон худди ўзини ўйнагандек. Салбий қахрамон образидаги Луиза Флетчер хам унча-мунча киллерларни ортда қолдира оладиган даражада ижро билан ёдда қолади. Революционерларнинг тақдири одатда қандай кечишини шу фильмдаги шифохона орқали изохлаб беришгандек гўё.


Кўпроқ подборкалар гувохи бўлмоқчи бўлсанг, Киноконо каналига аъзо бўл, барака топкур.



Report Page