“Энг яхши инновацион лойиҳа” танлови шартлари

“Энг яхши инновацион лойиҳа” танлови шартлари


Танловда Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари қатнашиши мумкин. Танлов иштирокчилари гуруҳ бўлиб ёки яккахон ҳолда иштирок этиш мумкин.

Танловга ҳуқуқий тарғибот бўйича энг яхши инновацион лойиҳа сифатида 2022 йил 1 ноябргача фаолияти йўлга қўйилган ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилувчи ва охирги 3 ой давомида фаолият юритиб келган техник ишланмалар (веб-сайт, платформа, мобил илова ва бошқа техник усуллар ёрдамида ишловчи ишланмалар) ҳамда ҳуқуқий тарғиботни амалга оширувчи инновацион ғоялар тақдим этилади.

Танлов қуйидаги тартибда ташкил этилади:

– иштирокчиларни рўйхатга олиш (2022 йил 10 декабргача);

– саралаш (2022 йил 15 декабргача);

– ғолибларни аниқлаш (2022 йил 20 декабргача).

Шунга кўра, иштирокчилар 2022 йил 10 декабргача @adolattanlovi_bot телеграм боти орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

– резюме;

– тақдим этилаётган инновацион ғоя ёки техник ишланма (Интернет тармоғи орқали ишлатишга тайёр маҳсулот ва веб-дастур);

– ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги инновацион лойиҳанинг батафсил тавсифи, мақсади, ишлаб чиқиш босқичлари, истеъмол бозорига чиқиш босқичлари, жорий этиш, талаб, тижорий мақсадлари, ғояни жорий этишдан кутилаётган натижа ва харажатлар.

Саралаш босқичида 10 нафар қатнашчининг лойиҳалари танлаб олинади.

Навбатдаги босқич – суҳбат. Суҳбат давомида иштирокчи томонидан ишлаб чиқилган лойиҳанинг ўзига хослиги, аҳамияти, долзарблиги, креативлиги ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқинг онги ва маданиятини юксалтиришдаги ўрни ҳайъат аъзолари ва экспертлар томонидан баҳоланади.

Энг кўп балл тўплаган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади.

Ғолиблар диплом ҳамда тегишлича қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

1-ўрин: ноутбук;

2-ўрин: планшет;

3-ўрин: телевизор.

Танловда қуйидагилар тақиқланади: 

– танлов шартларига мос бўлмаган ёш категорияси бўйича иштирок этиш;

– ҳақиқий бўлмаган лойиҳа маълумотларини рўйхатдан ўтказиш;

– номинация тавсифига тўғри келмаган лойиҳа топшириш;

– иштирокчи томонидан шунга ўхшаш танлов ва лойиҳаларда иштирок этиш учун ариза топшириш;

– плагиат ҳолатларига йўл қўйиш.

Танлов якунларига кўра, ҳайъат аъзоларининг умумий хулосасига асосан ғолиб аниқланмаслиги ҳам мумкин. Бунда комиссия томонидан ғолиб иштирокчи аниқланмаганлиги сабаби изоҳлаб берилади.

Report Page