Энг муносиб номзодлар сараланмоқда

Энг муносиб номзодлар сараланмоқда


Бугунги кунда республикамизда бўлгани сингари Пискент туманида ҳам муҳим ижтимоий-сиёсий жараён фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтмоқда.

Туманда 29 та маҳаллада 100 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб, уларнинг 63 129 нафари сайлаш ҳуқуқига эга фуқаролардир. Жорий йилги маҳалла раиси сайловларида аҳолининг 7575 нафар вакили халқ иродасини намойиш этади.

Маълумки, сайловлар жорий йил 16 май кунидан 24 майга қадар ҳар бир маҳалла кесимида бўлиб ўтмоқда. 

Бугун тумандаги Ойбек, Майлобод, Лолаариқ ва Бирлик маҳаллаларида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида” ги қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда ишлар ташкил этилди.

Эрта тонгдан маҳалла фуқаролари маҳаллага энг муносиб раисни танлаш учун йиғилдилар.Сайлов жараёнлари уюшқоқлик билан ташкил этилиб, фуқаролар ўз маҳалласи келажагига даҳлдорлик ҳисси билан фаол иштирок этмоқда. Ишчи гуруҳ масъуллари ҳуқуқий демократик жамият қуришда сайловнинг аҳамияти тўғрисида сўзлаб, йиғилганларга тўлиқ маълумот бердилар. Раисликка номзодлар ўз сайловолди дастурларини тақдим этгач, фуқаролар ўзлари учун энг мақбул номзодга овоз берди. Таъкидлаш жоизки, аввалги сайловлардан фарқли равишда маҳаллалардаги бу галги сайлов ёпиқ овоз бериш орқали ўтиб, фуқароларнинг эмин-эркин ўз танловини амалга оширишга имконияти кенгайтирилди. Сайлов участкаларида бунинг учун барча шароит яратилган.

Сайловлар белгиланган график асосида барча ҳудудларда давом этмоқда.



Report Page