"Энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!"

"Энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!"


Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.М.Мирзиёев.


Муҳтарам юртбошимизнинг жорий йилнинг 24 январ куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида фуқароларимизга янада фаровон яшашлари учун муҳим омилларга эътибор қаратилди. Мамлакатимизда инсон қадр-қимматини ошириш масаласи Президентимиз мурожаатининг асосини ташкил қилгани Республикамизнинг демократик ислоҳотларни бундан кейин ҳам ривожланиб боришига улкан замин ҳозирлади. Айниқса 2020 йилни юртимизда “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йили деб эълон қилинганлиги барча элдошларимиз учун узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотларни айни бугунги куни талабидан келиб чиққан умумхалқ фикри билан ҳамоханг бўлди десак муболаға бўлмайди. Мурожаатномада таъкидланганидек Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йилда бюджетдан ажратиладиган 1,7 триллион сўм маблағ ҳисобидан 36 та янги мактаб қурилиб, 216 таси капитал таъмирланиши, шунингдек, 55 та хусусий мактаб ташкил этилиб, уларнинг сони 141 тага етказилиши тўғрисидаги ташаббуслари биз халқ таълими тизими ходимиларини янада руҳлантирди. Бундан ташқари жорий йилда 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этилиши, мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2020 йилда камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказилиши тўғрисидаги фикрлари бугунги кун халқимиз кутаётган ислоҳотлардан эканлигини барчамиз тушуниб етмоқдамиз.


Фурқат Каримов,

Урганч шаҳар халқ таълими бўлими мудири.

Report Page