#Энг_фаол_ёш_мутахассис

#Энг_фаол_ёш_мутахассис

@bmtu_press
Туропов Сардоржон Шерали ўғли

➡️ Бугунги #eng_faol_yosh_mutaxassis рукни остидаги саҳифа меҳмони – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси тасарруфидаги Тинчлик локомотив депоси поездлар ҳаракати жадвалини тузиш бўйича навбатчиси Туропов Сардоржон Шерали ўғли! 

Меҳнат фаолияти даври: 6 йил 
Мазкур вазифада 2021 йилдан буён ишламоқда

Россия Федерацияси Петербург давлат темир йўл университетини техносфера хавфсизлиги мутахассислиги бўйича магистр даражасида тамомлаган бугунги саҳифамиз меҳмони Сардоржон 1994 йилда Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида туғилиб, вояга етган. Ота-онаси турли хил касбларни эгаллашини айтишганида у фақатгина темир йўл соҳасини танлашини билдирди. Тенгқур ўртоқлари билан бир қаторда тинимсиз ўқиб, олийгоҳга тайёрланди. Темир йўлдаги илк меҳнат фаолиятини 2017 йилда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Самарқанд филиалига қарашли Янги Зарафшон бекатида чипта сотувчиси вазифасидан бошлади. Раҳбарият назарига ўзининг эпчиллиги билан тушишга улгурган Сардоржон 2020 йил даври мобайнида Тошкент темир йўл муҳандислар институтида иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими бошлиғи лавозимида ҳам иш олиб борди. Кейинчалик Тошкент давлат транспорт университетида техносфера хавфсизлиги кафедрасида ассистент вазифасида ишлаб, ёшларга билимларини янада оширишга кўмаклашди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Тинчлик локомотив депоси таъмирлаш бўлими чилангари ва 2021 йилда муҳандис метролог каби вазифаларда ҳам ишлади. Иш жараёнида кўникмаларини ошириб борди. Соҳага оид билим даражасини ошириш мақсадида ўзи устида тинимсиз ишлади.

2021 йил ноябрдан ҳозирга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Тинчлик локомотив депоси поездлар ҳаракати жадвалини тузиш бўйича навбатчиси вазифасида ишлаб келаяпти.

Турмуш ўртоғи Маржонахон ҳам темирйўлчи. Навоий алоқа ва ишорат масофаси корхонасида телеграфчи вазифасида ишлаб келмоқда. Бир нафар фарзанди Самиржонни тарбиялаш уларга завқ бағишлайди.

Биз Туропов Сардоржонга оилавий бахт, узоқ умр ва хотиржамлик, ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Report Page