Эндокрин касалликлар бўйича иштихонликларни қандай муаммолар қийнамоқда?

Эндокрин касалликлар бўйича иштихонликларни қандай муаммолар қийнамоқда?


Эндокринология инсон саломатлигини, ҳаёт сифатини таъминлашда энг муҳим соҳалардан биридир. Ўтган 2021 йилнинг 10 декабр санасида Президент Шавкат Мирзиёев айнан эндокринология хизматини такомиллаштириш ва қамровини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказган эди.

Ушбу йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Иштихон туманидаги 21-сонли Мусиқа ва санъат мактабида Республика ихтисослашган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Фаҳриддинова Севара Сирожиддиновна ҳамда ушбу ташкилотнинг Самарқанд вилоят филиали директори Негматова Гулзода Шуҳратовналар ташриф буюриб,  бугунги кунда қалқонсимон без касалликлари, жумладан, диффуз бўқоқ ва қандли диабет мамлакатимизда энг кўп учраётган эндокрин касалликлар сирасига киритилганлиги боис, Иштихон туман аҳолиси билан  касалликнинг  бирламчи бўғинда эрта аниқлаш, касалликка чалинишнинг олдини олиш ва бу борасида кенг жамоатчилик билан биргаликда тарғибот ишларини амалга ошириш юзасидан фикрларини билдириб, туманда  эндокрин касаллиги билан оғриган беморларни қийнаётган  муаммо, таклиф ҳамда ечимлар борасида фикр, мулоҳазаларни   тинглади.

Шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан, кассаликнинг буқоқ катталашиши, вазн ортиши, хотира сусайиши, асабийлашиш, тез чарчаш, соч тўкилиши, тери қуриши каби бир қанча белгилари ҳақида айтиб ўтди. Албатта шифокорлар бу касалликка қарши курашиш яъни спорт билан шуғулланиш, томорқада ишлаш пиёда юриш, велосипед ҳайдаш, овқатланишнинг асосий тамойилларига амал қилган ҳолда сабзавотлар, тухум, ёғсиз гўшт, кўкат, дуккакли маҳсулотларни истеъмолига кўпрок амал қилиш борасида ўз тавсияларини берди.

    

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати       


Report Page