Эндиликда 54 та хонадон ичимлик суви билан таъминланади

Эндиликда 54 та хонадон ичимлик суви билан таъминланади

Наманган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Наманган вилояти ҳокими Ш.Абдураззаковнинг 2021 йил 28 январь куни Чортоқ туманига ташрифи давомида аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш мақсадида соҳа мутаҳассисларига тегишли топшириқлар берган эди.

Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, ажратилган маблағлар хисобидан 4-сектор худудидаги “Оромгох” МФЙда жойлашган 54 хонадондан иборат бўлган кўп квартирали уйларга 1,4 км узунликдаги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошланди.  

Эндиликда ушбу хонадонларда истиқомат қилувчи аҳоли тоза ичимлик сув билан таъминланади. Бу каби қилинаётган ишлардан хонадон эгалари миннатдор.

Наманган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш

бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page