Эълон 

Эълон 

ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!!! 


✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги” Низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида” ПҚ-291-сон қарорига мувофиқ, навбатдаги 2023 йилги чақирув мавсумига Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани худудида доимий рўйхатда турувчи 1996-2005 йилларда туғилган чақирилиш муддатини кечиктириш хуқуқига эга бўлмаган фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резерви хизматини ўташ учун 2023 йилнинг 10 февраль кунига қадар танловда қатнашишларини сўраймиз.

 

🔰Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 31.01.2020 йилдаги 3215-сонли Карорига асосан Тавсияномалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга берилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга бўлган фуқаролар қуйидагиларга:

 

 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга  республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;

 

республиканинг олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.

 

📌Сизларга 2023 йилда муддатли ҳарбий хизматга бориш учун чақирилувчилар ўртасида ўтказиладиган танловда иштирок этишингизни ҳамда муддатли ҳарбий хизмат бепул эканлигини маълум қиламиз.

 

Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Навнихол кўчаси 46 уй.

Телефон: +99870 71/231-98-49

Report Page