Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати


Элмира Боситхонова:

Ҳар бир маҳаллада “Саломатлик мактаби”ни тўғри ташкил этиш ҳамда жойлардаги “Аёллар маслаҳатхонаси” ва “Қизлар саломатлик маркази”даги иш унумдорлигини ошириш жорий йилдаги энг муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

Аввал хабар берганимиздек, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Боситхонова Самарқанд вилоятида аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.

Бугун, Э.Боситхонова Булунғур туманида амалга оширилган ишлар билан танишди. Жумладан, туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида ташкил этилган “Аёллар маслаҳатхонаси” ва “Қизлар саломатлик маркази” фоалиятини ўрганиб, соҳа масъулларига иш унумдорлигини ошириш ҳамда ҳар бир маҳаллада “Саломатлик мактаби”ни тўғри ташкил этишда энг зарур тавсияларни берди.

Шунингдек, вазир ўринбосари Булунғур туманидаги хонадонларга ташриф буюриб, аҳолини хатловдан ўтказиш, антропометрик кўрсаткичларни ўлчаш жараёнлари, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш ҳолатини ўрганди.

Ташриф сўнгида туманнинг “Самарқанд” МФЙда энг намунали “Саломатлик мактаби” ҳамда туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида энг намунали “Аёллар маслаҳатхонаси” ва “Қизлар саломатлик маркази” ташкил этиш топшириғи берилди.

ВССБ ахборот хизмати.




Report Page