Электровознинг ёниш сабаблари ўрганилмоқда.

Электровознинг ёниш сабаблари ўрганилмоқда.


Ижтимоий тармоқларда "Hozirgina Toshkent Nazarbek tomonda poezdda yong'in chiqdi" мазмунидаги изоҳ билан тарқалган видео юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра бугун соат 14.30 ларда "Назарбек" темир йўл бекатида вагонларни белгиланган жойга тақсимлаётган, машинист Райхонов Руслан бошқарувидаги 2157-сонли электровознинг иккинчи кабинасида ёнғин чиққан. Ёнғин 15.45 да Ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан ўчирилган ва ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

ИИВ Ахборот хизмати