Электрон меҳнат дафтарчалари жорий этилиши бошланди

Электрон меҳнат дафтарчалари жорий этилиши бошланди

poytaxt_uz

2020 йил 1 январдан янги меҳнат шартномаларини, шунингдек амалдагиларига ўзгартириш киритиш ва тугатишни ЯММТ(ягона миллий меҳнат тизими) идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш жорий этилиши бошланди.

“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси (ЯММТ) билан ишлаш механизми Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарорида белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 31.10.2019 йилдаги ПҚ-4502-сон қарорига асосан эса 2020 йил 1 январдан янги меҳнат шартномаларини, шунингдек амалдагиларига ўзгартириш киритиш ва тугатишни ЯММТда мажбурий рўйхатдан ўтказиш жорий этилиши белгиланган.

Қарорга кўра, ишлаётган ходимларнинг меҳнат шартномаларини 2020 йилнинг 1 сентябрга қадар ЯММТда рўйхатдан ўтказиш лозим. Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб электрон меҳнат дафтарчаси жорий этилади. У меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва уларга маълумотларни киритишда ЯММТда автоматик тарзда шаклланади.

Меҳнат муносабатларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча иш берувчилар, шу жумладан, алоҳида таркибий тузилмалар, хусусий корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мажбурийдир.

ЯММТни бошқариш дирекцияси тизимнинг оператори ҳисобланади. У тизимнинг ишлашини, ундан фойдаланишни таъминлайди, шунингдек ташкилий-техник жиҳатларини тартибга солади.