Электр ва газ ҳисоблагичлар кимнинг ҳисобидан ўрнатилади?

Электр ва газ ҳисоблагичлар кимнинг ҳисобидан ўрнатилади?

Наманган шаҳар адлия бўлими

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 22-сонли қарорининг 2-бандида маиший истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш тегишли равишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Демак, маиший истеъмолчиларга электр ва газ ҳисоблагич ускуналари электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан ўрнатилади.

Шунингдек, мазкур бандда маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг даврий давлат қиёсловидан ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил қилиш бўйича жавобгарлик тегишли равишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотларига юклатилган.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш уларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади.

Сиддиқов Зуҳриддин

Наманган шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

Report Page