Электр таъминоти ва газ етказиб беришдаги узилишлар Veolia Energy Tashkent билан боғлиқ эмас

Электр таъминоти ва газ етказиб беришдаги узилишлар Veolia Energy Tashkent билан боғлиқ эмас


Ҳурматли Тошкент аҳолиси,

Ижтимоий тармоқларда электр ва газ билан боғлиқ мавжуд вазиятлар Veolia Energy Tashkent компанияси билан ҳам боғлиқ деган фикрлар пайдо бўлмоқда. Бундай хабарлар сизларни адаштирмаслиги учун, шуни эслатиб ўтамизки:

👉 электр энергияси ва газ таъминотига бизнинг алоқамиз йўқ;

👉 90% ҳолларда биз бошқа корхоналар (“Тошкент иссиқлик маркази” ДУК ва “Тошкент иссиқлик электр маркази” АЖ) томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергиясини қабул қиламиз ва уни турар-жой биноларига етказиб берамиз;

👉 шунингдек, бошқа корхоналар сингари биз ҳам шаҳардаги умумий иссиқлик энергиясининг атиги 10%ни ишлаб чиқарадиган махаллий қозонхоналарнинг ишлаши учун зарур бўлган газ ва электр энергияси таъминотига қараммиз.

Шунингдек эслатиб ўтамизки, бошқарувчи компаниялар уй ичидаги иситиш тизимларини тайёрлашга масъулдирлар ва шу нуқтаи назардан, турар-жой биноларининг ертўлаларида бир лахзалик ва рухсатсиз оқизишларнинг олдини олиш бўйича ишларни амалга оширмоқдалар. 

Биз иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар иссиқ сувни етарли даражада етказиб беришини таъминлаш учун харакат қилмоқдамиз, лекин об-ҳаво шароити ва газ билан боғлиқ қийинчиликлар туфайли улар ҳар доим ҳам биз томондан белгиланган ҳарорат меъёрларига риоя қила олмайдилар.

Биз иситиш ва иссиқ сув таъминоти сифати учун ўзимизни жавобгарликдан озод қилмаймиз. Тошкент шаҳар марказлаштирилган иссиқлик таъминоти бошқарувига бор йўғи 6 ой олдин киргандик ва ушбу 6 ой ичида биз иссиқлик трассаларида 2000дан ортиқ носозликларни бартараф этдик, бироқ инфратузилманинг ҳозирги ҳолати кўпроқ модернизация қилишни талаб қилмоқда. Агар биз иситишаро мавсумда бу носозликларни бартараф этмаганимизда, бу каби инқироз шароитида оқибатлар янада жиддийроқ бўлиши мумкин эди. Иситиш тизимларининг ҳолатини яхшилаш бўйича ишлар келгуси йилларда ҳам давом эттирилади.

👉 Ҳозирда узоқ давом этаётган совуқ об-ҳаво шароити муносабати билан Veolia Energy Tashkent компанияси муаммоли худудларда турли қувватдаги дизел генераторларини харид қилиб, ўрнатмоқда. Улар электр таъминотидаги узилишлар вақтида махаллий қозонхоналаримиз ишлашини таъминлаши кўзда тутилган.

Veolia Energy Tashkent махаллий қозонхоналари учун дизел генераторлари


Report Page