«Эл-юрт умиди» жамғармаси жорий йилги 3-стипендия танловини ташкил этиш жараёнлари, унда иштирок этиш истагидаги номзодларга қўйилган талаблар ҳақида маълумот берди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси жорий йилги 3-стипендия танловини ташкил этиш жараёнлари, унда иштирок этиш истагидаги номзодларга қўйилган талаблар ҳақида маълумот берди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


АОКАда "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори Адҳам Бекмуродов, ижрочи директор ўринбосари Жавоҳир Аҳмедов, жамғарма ахборот хизмати раҳбари Маъруфжон Жумаев иштирокида ўтказилган матбуот анжумани тафсилотлари:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Бугун халқаро майдонга юз тутаётган, барча жабҳаларда юксак натижаларга эришишни мақсад қилган давлатимиз ўз мақсади сари интилувчан, серқирра истеъдод ва юксак маънавий фазилатларга эга, замонавий билим ҳамда касбларни эгаллаган, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучига айланадиган ёшларни тарбиялаш учун алоҳида эътибор қаратмоқда.

Барчамизга маълумки, ҳозирги кунда бутун дунёда таълимга эътибор борган сари кучайиб бормоқда. Чунки бугунги кунда энг кўп талаб қилинадиган ва ўзини оқлайдиган сармоя “Инсон капитали”га инвестиция эканлигини бутун дунё англаб етди.

Республикамизда ҳам тайёрланаётган мутахассис кадрларнинг билими, кўникмаси, малакасининг нафақат миқдор, балки сифат жиҳатдан кафолатланиши, бунинг учун эса таълим жараёнини илғор жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш, рақобатбардошликни таъминлаш мақсадида таълим тизимини ислоҳ қилишга киришилди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йил 25 сентябрда “Эл-юрт умиди” жамғармасини ташкил этиш борасидаги Фармонга имзо чекаётганларида, мазкур Жамғарма иқтидорли ва истиқболли ёшларимизнинг орзу умидларини рўёбга чиқаришда, иқтисодиётимизнинг турли соҳалари учун илғор хорижий мамлакатларнинг нуфузли университетлари, илмий марказлари ва турли компанияларида таълим олган, стажировка ўтаган ва малака оширган ёш мутахассислар билан таъминлашнинг мустаҳкам институционал манбаи бўлади, деб орзу қилган бўлсалар керак. Биз шундай деб ўйлаймиз, ва шу мақсад сари интилмоқдамиз.

Зеро, Янги Ўзбекистонни барпо этишда ёшларимизнинг алоҳида ўрни бор. Улар ўз ватанпарварликлари, билими ва малакаси, ғайрат-шижоати, ташаббускорлиги билан учинчи Ренессанс ижодкорлари эканликларини намоён этишга қодирлар.

Жамғарманинг энг асосий мақсадларидан бири республика ҳудудларидан иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни давлат хизматига йўналтириш мақсадида уларни хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этиш, замонавий билимга эга янги авлод кадрларини шакллантириш, хориждаги ватандошлар билан доимий алоқа ўрнатиш орқали уларни мамлакатимизда кечаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларга фаол жалб этишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралда “Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6168-сон “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштиришга бағишланган Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга асосан:

очиқ стипендия танловлари асосида хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш дастурлари Жамғарманинг асосий таълим дастурлари ҳисобланиши;

Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларни саралаш танлови мунтазам равишда ва Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун, уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъий назар очиқ тарзда амалга оширилиши;

Жамғарма томонидан вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича стажировкадан ўтиш дастурлари ташкил этилиши белгиланди.

Ҳар йили Жамғарма томонидан эълон қилинадиган очиқ стипендия танловларида вазирликлар ва идоралар мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, асосан, ёшлар фаол иштирок этиб келмоқда.

Жумладан, 2018 йил давомида 378 нафар, 2019 йил давомида 600 нафар, 2020 йил давомида 15 нафар (пандемия даври), 2021 йил давомида 266 нафар ҳамда 2022 йил давомида 480 нафар (20 сентябрь ҳолатига 206 нафар танлаб олинди), жами 1465 нафар иқтидорли ва истиқболли ёшлар ҳамда соҳа мутахассисларини “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати сифатида хориждаги ривожланган давлатларнинг таълим муассасалари ва илғор компанияларида таълим олиши ва стажировка ўташи ташкил этилди.

Стипендиатлар дунёнинг жами 40 га яқин давлатида, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия каби илғор мамлакатларнинг 280 дан зиёд университетлари, илмий марказлари ва нуфузли компанияларида таълим олишиб, бугунги кунда 1044 нафари мамлакатимизга қайтиб келиб, турли соҳаларда, хусусан таълим, илмий-тадқиқот, соғлиқни сақлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларида самарали фаолият олиб бормоқдалар.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари бугунги кунда дунёнинг энг нуфузли университетларида, жумладан University of Oxford (Буюк Британия, QS 2), University of Cambridge (Буюк Британия, QS 3), University College London (Буюк Британия, QS 5), Imperial College London (Буюк Британия, QS 7) ва бошқа университетлар ва илмий марказларда таълим олмоқдалар.

Айни вақтда 428 нафар стипендиатларимиз АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия каби давлатларда бакалавриат, магистратура, ординатура ҳамда докторантура дастурларида ўқишларини давом эттирмоқдалар.

Алоҳида қайд этиш керакки, дунёда кечаётган глобал пандемия ва нотинч ижтимоий-сиёсий вазиятга қарамасдан, Ўзбекистон ёшларининг хорижда таълим олишига давлат бюджетидан мунтазам ва барқарор маблағ ажратиб борилаётгани хорижлик ҳамкорлар томонидан юқори баҳоланмоқда, стипендиат ва грантлар совриндорлари ота-оналари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқчил сиёсатидан чексиз миннатдорлигига сабаб бўлмоқда, - дея таъкидлади ўз маърузасида Жамғармаси ижрочи директори А. Бекмуродов.

Шундан сўнг, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ахмедов Жавохир Жамолович сўзга чиқиб, Васийлик кенгашининг қарорига кўра эълон қилинган Жамғарманинг 2022 йилги навбатдаги 3-стипендия танловини ташкил этиш жараёнлари ҳамда унда иштирок этиш истагида бўлган номзодларга тавсиявий характердаги маълумотлар берди.

Хорижда таълим олиш дастурлари ва танлов йўналишлари қуйидагилардан иборат:

Стипендия танловларида номзодларга қўйилган асосий талаблар:

-         Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

-         Ёш чегараси: Бакалавриат босқичи учун 25 ёшгача, магистратура босқичи учун 20 ёшдан 45 ёшгача, докторантура босқичи учун 22 ёшдан 45 ёшгача;

-         Камида 2 йил меҳнат тажрибасига эга бўлиши, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари танлов йўналиши бундан мустасно;

Учинчи шахсларнинг тўлиқ молиявий мажбурияти тўғрисида расмий розилиги (кафолат хати);

-         Хорижий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хати (Lеttеr оf аccеptаncе ёки Lеttеr оf cоnditiоnаl аccеptаncе).

Номзоднинг хорижий университетга ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хати қуйидаги рейтинг агентликларининг топ 300 рўйхатидан ўрин олган бўлиши зарур:

-     TНE (Thе Timеs Нighеr Educаtiоn Wоrld Univеrsity Rаnkings),

-     QS (Quаcquаrеlli Symоnds Wоrld Univеrsity Rаnkings),

-     ARWU (Acаdеmic Rаnking оf Wоrld Univеrsitiеs),

-     Thе U.S.Nеws аnd Wоrld Rеpоrt (Bеst Glоbаl Univеrsity Rаnkings) академик рейтингларнинг энг илғор 300 та (ёки танлаб олинган фан бўйича етакчи 100 та) таълим ва илмий муассасаларнинг таклифнома-хатлари қабул қилинлади.

Очиқ стипендия танловини ўтказиш уч босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда Қабул қилинган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мослиги юзасидан саралаш ўтказилади.

Иккинчи босқичда номзоднинг дунёқараши, билимини аниқлашга қаратилган тест синовлари ўтказилади.

Учинчи босқичда эса аввалги босқичлардан муваффақиятли ўтган номзодлар билан суҳбат ўтказилади.

Жамғарма томонидан стипендиатнинг қуйидаги харажатлари қоплаб берилади:

-     Хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ёки докторантурада ўқиш (контракт) тўлови;

-     Хориждаги таълим олиш жойигача бўлган транспорт харажатлари (иккала томонга, кўпи билан йилига бир марта);

-     Хорижда таълим олиш даврида яшаш, овқатланиш ва ички транспорт харажатлари;

-     Визa oлиш ва хорижда таълим олиш даврида Стипендиатни тиббий суғурталаш;

-     Зaрур aдaбиётлaр ва дарсликларни харид қилиш, хорижий университет талабига биноан илмий мaқoлaлар чоп эттириш;

-     Стипендиатнинг хорижда таълим олиши билан боғлиқ бошқа харажатлари.

Report Page