Экинларни суғоришдан кейин тупроққа ишлов бериш
Томчи каналЭкин майдони суғорилгандан кейин маълум вақт ўтгач, агротехник тадбирларнинг олиб борилиши тупроқда яратилган намликни сақлаб қолишга имконият яратади. Бу тадбирлар орасида экин қатор ораларини юмшатиш (культивация қилиш) муҳим аҳамиятга эга.
Суғоришдан сўнг культивация қилиб тупроқни юмшатиш натижасида тупроқдаги капилляр томирлар узиб ташланади ва намликнинг қуйидан тупроқнинг юқори қатламига томон ҳаракатланиши бузилади. Культивация қилиш натижасида нафақат тупроқ юмшатилади, балки бунда бегона ўтларнинг томири узиб ташланади, натижада тупроқдаги намликнинг бегона ўтлар ривожланиши учун хизмат қилиши ҳам бартараф қилинади.
Суғоришдан сўнг ўз вақтида культивация қилиш натижасида 1 гектар экин майдонидан 300–500 м3/га миқдордаги намлик (сув) беҳудага буғланиб кетишининг олди олинади.
Одатда, мавсум давомида суғоришлардан кейин экин қатор оралари (шу жумладан, ғўза) 6 марта культивация қилиниши лозим, амалда эса улардан 3 тасигина ўтказилади. Оқибатда, суғоришлардан кейин культивация қилинмаганлиги сабабли ҳар 1 га экин майдонидан мавсум давомида камида 900–1500 м3 миқдордаги сув буғланиш туфайли беҳудага йўқотилади.
Экин майдонини суғоришдан кейин ўз вақтида культивация қилиш, буғланишга беҳуда сарфланаётган сувни тежаш ва экин ҳосилдорлигини 15–20 % гача ошириш имкониятларини яратади.