“Эй синфдош, унутма, дўстларингни!” деб номланган кўрик-танлови

“Эй синфдош, унутма, дўстларингни!” деб номланган кўрик-танлови

www.andijan.uz

          Н И З О М И

  I.Умумий қоидалар

  1. Мазкур низом кўрик-танловни ўтказиш муддати ва шартлари, иштирокчиларга қўйилган талаблар ва ғолибларни тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Андижон вилояти хокимлиги ташаббуси асосида, вилоят Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси, Солиқ бошқармаси, Адлия бошқармаси, Фуқаролик ишлари бўйича судлар, Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси,”Маҳалла”жамоат фонди, Бандлик бошқармаси, вилоят телевидениеси, вилоят халқ таълими бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят “Оила”маркази, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, вилоят маданият бошқармаси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши мазкур кўрик-танловнинг ташкилотчи ва ҳамкорлари хисобланади.

3. Кўрик-танлов вилоятда яқин 14 йил давомида мактабни тамомлаган, 30 ёшгача бўлган синфдошлар жамоалари ўртасида ўтказилади.

 

II. Кўрик-танловни ташкил этиш тартиби:

Вилоят халқ таълими бошқармаси  2020 йилнинг 20 февралига қадар яқин

14 йил давомида мактабни тамомлаган (30 ёшли) ўқувчиларнинг рўйхатларини шакллантиради. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, “Оила” марказ и ҳудудий бўлимлари билан биргаликда шакллантирилган рўйхатларни кўриб чиқади ва иштирок этувчиларнинг рўйхатини ҳамда буюртмаларини ҳудудий ташкилий қўмиталарга тақдим этади. Ҳамкор ташкилотларнинг тавсифномалари ҳам илова қилинади (Ички ишлар бўлимлари танловда иштирок этадиган синфдошлар ўртасида жиноят содир этилмаганли, ФҲДЁ бўлимлари ажрим бўлмаганлиги, Бандлик бўлимлари иш билан банд эканлиги тўғрисида Ташкилий қўмитага Тавсиянома тақдим этади).


 III.  Кўрик-танловнинг мақсад ва вазифалари

  4. Оилавий ажримларни, хусусан, ёш оилалар ўртасидаги ажримларни, жиноятчилик ва хуқуқбузарлик, аҳоли бандлиги, ёшларни четга чиқиб кетиш ҳамда турли бошқа салбий холатларни олдини олиш, ёшларни маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш кўрик-танловнинг асосий мақсад вазифалари хисобланади.

IV. Кўрик-танловни ўтказиш босқичлари ва муддати

       5. Кўрик танлов 3 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади: 

1- босқич      -       2020 йил 28 февралгача секторлараро;

2-босқич     -       2020 йил 10 мартга қадар шаҳар ва туманлар босқичи; 

3-босқич      -       вилоят босқичи 2020 йил 16 март куни вилоят қўғирчоқ театрида ўтказилади. Ғолиблар “Наврўз” умумхалқ байрами кунида тантанали тақдирланади.

 

V. Кўрик-танлов шартлари  

6. Кўрик-танлов куйидаги шартлар асосида ўтказилади:

1-шарт – Таништириш – 10 дақиқа (бунда жамоалар ўз синфи ва синфдошлари хақида батафсил маълумот берадилар. Бу шартда жамоалар ўзларининг мусиқий, шеърий ва эркин йўналишда таништирадилар).

2-шарт – 10 дақиқа – Ўқиш давомидаги энг қизиқарли ва энг таъсирли воқеаларни         эслаб, баён қилиш. Шу жараёнда мазкур синфнинг раҳбари ёки ўқитувчисининг синф жамоаси тўғрисидаги ҳакамларга ўз фикрини билдиради.

3-шарт – Синфдошлар жамоаси қуйидаги рейтинг асосида баҳоланади:

ü “Оилавий ажрим қайд этилмаган синфдошлар жамоаси”

(Оилавий ажрим бўлмаган жамоа 10 балл. Ажрим ёқасида бўлганларни яраштирганларга 15 баллгача);

ü “Жиноят содир этмаган синфдошлар жамоаси” (умуман жиноят содир этмаган жамоа учун 10 балл, жиноятдан қайтарилган бўлса 15 баллгача)

ü “Иш билан банд бўлган синфдошлар жамоаси” (барчаси тўлиқ банд бўлса 10 балл, бир-бирига ёрдам берган бўлса 15 баллгача)  

Кўрик-танлов шартларига қўйилган баҳоларга ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир шартнинг якунида изоҳ берилади.

Синфдош жамоалар ахил-иноқлиги, бир-бирини қўллаб-қувватлаши, синфдошлар орасида оиласида ажрашган бўлмаслиги, ажрим ёқасига келиб қолганларини яраштириш, жиноят содир этилмаганлиги, синфдошларнинг бир-бирини иш билан таъминлашда кўмаклашганлиги ва уларнинг орасида ишсизларнинг йўқлиги катта аҳамиятга эга ҳисобланади.

 

Кўрик-танлов ҳакамлар хайъатининг қарори қатъий ва ўзгартирилмайди.

 

VII. Кўрик – танлов ғолибларини рағбатлантириш  

9. Танлов иштирокчилари қуйидаги йўналишларда мутлақ ғолиблик  бўйича тақдирланадилар:

“Оилалари мустаҳкам синфдошлар жамоаси”

“Жиноятчилик қайд этилмаган синфдошлар жамоаси”

“Иш билан банд бўлган синфдошлар жамоаси”

  

Шунингдек, қуйидаги номинациялар бўйича рағбатлантириладилар:

“Ўз юртида қадр топганлар”

 “Маънавияти юксак синфдошлар жамоаси”

“Ғамхўр синфдошлар жамоаси”

“Инновацион ғоя учун”

“Миллий қадриятлар тарғиботчилари”

”Мухлислар олқиши”

 

Кўрик-танлов ғолиблари ва иштирокчилари ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари, шунингдек фахрий ёрлиқлар билан тақдирланадилар. Мутлақ ғолиб жамоаларга Республика сиҳатгоҳларига йўлланмалар ажратилади.

 

10. Кўрик-танлов ғолибларининг фаолияти телекўрсатув ва оммавий ахборотлар воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка тарғибот қилинади.

 

VI1. Танловга тақдим этиладиган ҳужжатлар

 

11. Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

а) Мактаб маъмурияти томонидан тасдиқланган синфдошлар рўйхати;

б) Синфдошлар ҳақида қисқача маълумотнома (Маълумотномада синфдошлар жамоасининг аҳиллиги, иноқлиги, “Тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида бир-бирини қўллаб-қувватлаши каби хусусиятлар акс этади). Маълумотнома мактаб маъмурияти томонидан синфдошлар рўйхати билан биргаликда тақдим этилади.

 в) Шаҳарлар, туманлар халқ таълими бўлимларининг синфдошлар жамоасини танловда иштирок этиши тўғрисидаги тавсия хати.

Танловда қатнашиш истагини билдирганлар шаҳар ва туман Ҳалқ таълими бошқармаси, Оила маркази ҳамда Шаҳар туман Ҳотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилиши сўралади.
Мурожаат учун телефонлар: +998742232603 +998742232560


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram




Report Page