Эгаси вафот этган хонадонни сотган фирибгарлар қўлга олинди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 29 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, 2018 йил 8 октябрь куни Сергели тумани Спутник 8-даҳада яшовчи 50 ёшли С.А., Чилонзор туманида яшовчи 44 ёшли Н.Я. ва 47 ёшли Н.М.лар марҳума 72 ёшли Е.Л. исмли аёлни 2015 йилда вафот этганлигини била туриб, унинг номидаги хонадон ҳужжатларини қалбакилаштириб, ушбу хонадонни Чилонзор туманида яшовчи 34 ёшли Н.У. имсли аёлга 22 500 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотиб, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.А., Н.Я. ва Н.М.лар ушланганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси