ЭЪТИБОРСИЗЛИГИ ЎЗИГА ЗИЁН КЕЛТИРДИ.
Жорий йилнинг 23 май куни Жомбой тумани “Ободонлаштириш” тасарруфидаги туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси ҳудудида жавобгар шахс Б.М га тегишли бўлган хўжалик майдонидаги чинор ва манзарали дарахтларда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман инспектори Б.Уралов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги тасдиқланган қарорига асосан, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида” ги низомига биноан дала назорти ўтказилганда чинор дарахтлари карантин объекти ҳисобланган “Калифорния қалқондори” билан ҳамда арча дарахтларидан можжевильниклар “Арча унсимон қурти” билан зарарланганлиги аниқланди.
Эътиборсизлик ва дарахтларни касалланишига қарши ўз вақтида агротехник тадбирларни олиб бормаганлиги сабабли ушбу дарахтлар қуриб яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги маълум бўлди. Жавобгар шахс Б.М га инспектор томонидан 3 кун муддатда зарарсизлантириш ишларини олиб бориш учун аниқланган камчиликлар бартараф этилган тақдирда жавобгарликдан озод этилиши бўйича тушунтирилди. Жавобгар шахс Б.М га огоҳлантириш берилиб далолатнома расмийлаштирилди.
3 кун муддатда ушбу хўжалик майдони инспектор томонидан қайта назоратдан ўтказилганда, огоҳлантиришга қарамасдан дарахтларда зарарсизлантириш ишлари олиб борилмаганлиги аниқланди.Жавобгар шахс Б.М га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК нинг 107-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий тартибда чора кўриш юзасидан иш судга оширилди.
Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш 👇👇
https://t.me/Samkarantin