ЭСЛАТМА!

ЭСЛАТМА!


1.     Ихтисослаштирилган синфларга кириш учун жисмоний тайёргарлик синовлари 21-июл – 5-август, тегишли фанлар  йўналиши бўйича тест синовлари 15-25 август кунлари оралиғида ўтказилади.

2.     Қабул комиссияси томонидан тасдиқланган жадвал  асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб борилади.

3.     Ихтисослаштирилган синфларга тегишли фанлар бўйича тест синовлари ҳамда жисмоний тайёргарлик синовлари қабул комиссияси томонидан ўтказилади.

4.      Тест синови ҳамда жисмоний тайёргарлик  синови  материаллари ва методикаси етакчи  мутахассисларни жалб этган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади.

5.     Ихтисослаштирилган синфларга қабул қилиш бўйича танлов тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилади.

6.     Жисмоний тайёргарлик бўйича синовда  умумий ўрта таълимнинг 6-синфлар ўқув дастури доирасида ҳар бир номзодга 5 тадан жисмоний  машқлар  берилади. Жисмоний тайёргарлик бўйича  синов 100 баллик тизимида мазкур Низомга 2-иловага  мувофиқ баҳоланади.

Якунлари бўйича 70 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар тест синовларига қўйилади.

7.     Жисмоний тайёргарлик синовларига келмаган номзодлар учун қўшимча синовлар ўтказилмайди.

8.     Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест ўтказилмайди.

9.     Тест синовларини ўтказиш  санаси жойи ва вақти қабул комиссияси томонидан белгиланади.

10. Тест топшириқлари умумий ўрта таълим мактаби фанларига қўйилган (5-6 синфлар кесимида ) ДТСга  мувофиқ тузилади.

11. Тест топшириқлари китобида ҳар бир фан (тарих, математика, она тили) учун 10 та топшириқ белгиланади. Умумий  100 баллик тизимда баҳоланади. Тарих фанидан битта тўғри жавобга 4 балл, математика ва она тили фанларидан битта тўғри жавобга 3 балл қўйилади.

12.  Номзодга тест топшириқларини бажариш бўйича ҳар бир савол учун 3 дақиқа вақт берилади.

Танловнинг якуний натижалари 25 август куни қабул комиссияси томонидан ихтисослаштирилган  синфлар ташкил этилган мактабларнинг  эълонлар тахтасига чиқарилади.

                                                                                                                    

                                                                                                                      МАКТАБ  МАЪМУРИЯТИ

Report Page