ЭРТАГА БУХДУДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

ЭРТАГА БУХДУДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

"Buxoro yoshlari” газетаси

Бухоро вилоят ҳокими ахборот хизматига кўра, эртага Бухоро давлат университетида вилоят ҳокими сайёр қабули бўлиб ўтади.

Сайёр қабул аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида ташкил этилади.

Сайёр қабул давомида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳамда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилади. 

Бунда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган барча масалалар бўйича мурожаат қилиши мумкин.

"Buxoro yoshlari” газетаси

Report Page