ЭРТАГА 21 НОЯБРЬ КУНИ АЙРИМ ҲУДУДЛАРДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШ БЎЛАДИ

ЭРТАГА 21 НОЯБРЬ КУНИ АЙРИМ ҲУДУДЛАРДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШ БЎЛАДИ


Эртага 21 ноябр куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига қарашли 10 кВл трансформатор пунктида режали жорий таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, «Хуршид» маҳалласининг 2-тор «Тўқимачи» ва 1, 2, 3-тор «Атоий», «Нашриёт» кўчалари, ҳамда «Зулфизар» маҳалласи 1, 2-тор «Тақачи» кўчаларидаги аҳоли хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 17:00 қадар узилиш бўлади.

Андижон вилоятининг Андижон туманидаги «Айрилиш» МФЙ ҳудудида жойлашган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги 220 кВ ли «Юлдуз» подстанциясида Т2-125 МВА қувватли автотрансформаторни 200 МВА қувватли автотрансформаторга алмаштириш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 2019 йил 20 ноябрдан 25 ноябргача вилоятнинг айрим ҳудудларида электр таъминотидаги узилишлар кузатилиши мумкин.

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги «Чимбой» подстанциясида жорий таъмир ҳамда қишга тайёргарлик ишлари олиб борилиши сабабли, Оқтовуқ, Чимбой, Бессари, Шўр, Шодликобод маҳалла фуқаролар йиғинларида;

Марғилон шаҳридаги 3-сонли трансформаторда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Б.Марғилоний маҳалла фуқаролар йиғинларида;

Бувайда туманидаги 374-сонли трансформаторда қишга тайёргарлик ишлари олиб борилиши сабабли, «Михчагар» қишлоғига қарашли «Ҳасанқўрғонча» маҳалла фуқаролар йиғинларида;

Данғара подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Данғара туманидаги «Чодаклик», «Ғумойли», «Увайсий», «Навбаҳор», «Пишқарон», «Олтиқуш» маҳалла фуқаролар йиғинлари ва Данғара шаҳарчаси  истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Шунингдек, Урганч туманидаги «Қарамон», «Юқори жирмиз», «Каттабоғ», «Беруний» маҳаллаларида;

Хоразм вилоятининг Шовот туманининг «Қатқалъа», «Арбоб», «Қундуз», «Тупроққалъа», «Янги турмуш», «Ойдин», «Ойдинқалъа», «Идалиқалъа», «Комилжан Отаниёзов», «Ботирлар» маҳаллаларида;

Хива туманининг «Журён», «Индавак», «Ариқ», «Оқкўл», «Соёт», «Шўркўл», «Қаттибош», «Варангзор» маҳалларида; 

Ҳазорасп туманининг «Пичоқчи», «12-нарвон», «Жувондир», «Б.Матирзаёв», «Оталиқ», «Тўртта», «Узуқкақош», «Ишчилар», «Сулаймон қалъа», «Ойбек», «Саноат», «Ш.Рашидов» маҳалларида  жорий таъмирлаш ишлари ўтказилиши кутилмоқда. Шу сабабли юқорида келтирилган ҳудудларда жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат 9:00 дан 18:00 гақадар электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. 

Навоий вилояти «Ғазғон» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилиши муносабати билан Нурота туманидаги «Тумор», «Шайхон», «Гулистон», «Мармаробод» маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли хонадонларида соат 09:00 дан 17:00 га қадар электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлади.


Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.



Report Page