ЭРКАК КИШИНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЎРГАНИШ МУМКИН?

ЭРКАК КИШИНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЎРГАНИШ МУМКИН?

Zamira Kholbayeva
Жуда куп аёллар эркак кишини кандай килиб хурмат килиш керак эканлигини билишмайди.

Отасиз ўсаётган бўлсанг-у,онанг отанг тўғрисида ҳеч қандай яхши гап гапирмаса,унда эркак кишига нисбатан ҳурматни нималигини тушуниш жуда ҳам қийин. Айниқса, агар атрофингда ҳурмат қилиш мумкин бўлган эркаклар бўлмаса.

Айтганча, мана биз аёлларда учрайдиган биринчи афсона.

«Ҳамма эркакларни ҳам ҳурмат қилиб бўлмайди ».

Биринчидан, эркакни аёл киши яратади. Агар сенинг олдингда сен «ҳурмат қилолмайдиган » эркак бўлса, унда бу ҳам сенинг бўйнингда. Мен аёллар эркакларига нисбатан муносабатларини ўзгартирганларида, уларнинг бошқа инсонларга айланиб қолганларини кўп кўрганман.  

Иккинчидан, бизнинг ҳар биримиз –Оллоҳнинг бир бўлагимиз. Менинг ўзим ҳам, турмуш ўртоғим , фарзандларимиз , сотувчи, ва почта тарқатувчи ва ҳаттоки, вокзалдаги уйсиз бечора одам ҳам . Бизнинг ҳаммамиз аввало софмиз ва Оллоҳда бор сифталарга биз ҳам эгамиз. Шунчаки,биз – томчилармиз, у эса –улкан денгиз. 

Учинчидан, ҳаммамиз «қулимдан келмайди» аввало- бу, «истамайман» дегани эканлигини яхши биламиз. 

Ҳаммасидан кўра, бирор бир инсонни ҳурмат қиилишдан кўра, уни ҳурматга нолойиқ деб айтиш осонроқ. Ҳурмат қабул қилишдан бошланади. Мен аёл сифатида ўз эримни борича ТЎЛАҚОНЛИ қабул қилишим керак. Бизбу ҳақида кўп эшитамиз, аммо, доим ҳам шу ишни бажарамизми? Ахир, уни борича қабул қилиш, жуда ҳам қийин:

Бор камчиликлари билан

Бутун бир оиласи ва дўстлари билан

Унинг ҳаётдаги шартлари билан (уйи ёки унинг йўқлиги билан, катта ва кўп маош олиши билан ва ҳ.к.)

Унинг барча қизиқишлари билан

Ҳаётга бўлган бор дунёқараши билан  

Доим уни ўзгаришини кутасиз. Қачон кўпроқ пул ишлаб топишини,онаси ёки дўстларининг фикрларига қарам бўлмай қолишини… Турмуш ўртогимизга караганимизда унинг хар битта гапига "Ха" деб жавоб берамиз. Бу кўникиш. Бизда ўзимизнинг уйимиз бўлмаслиги, дам олишга қимматбаҳо меҳмонхоналарга бормаслигимизга кўникиш. У боғчага бориб, боламизни олиб келмаслигига кўникиш. Психолог ҳузурига бориб, оилавий муаммоларимизни ҳал қилмаслигига кўникиш. У ҳозир қандай бўлса, БИР УМРГА шундайлигича қолиб кетишига кўникиш керак.

Шу мавзуга оид бир мақол бор: «Эркак киши уйланаётганила ,битта нарсани– «Хотини бир умрга ҳозиргидек қолишини»- сўрайди. Лекин, ўзгаради. Аёл киши унга турмушга чиқаётганида,эрининг ўзгаришига умид қилади. Лекин, у ўзгармайди».

Бу табиатнинг иши – биз у билан баҳслаша олмаймиз. Аёл киши ҳаводек,шамолдек ёҳуд пардек ўзгарувчан. Унинг кайфияти, хаёллари, қарашлари ўзгаради.Эркак киши тоғлар,катта паровоз каби доимий ва бир хил. У бутун бир умри давомида бир хил қарашларга таянади. 

Унинг ўзгаришини сўраганимизда, ундан аёл кишидек бўлишини талаб қилган бўламиз. Ўз табиати, молекуляр боғлиқлигини қайтадан қуриб, қаттиқ тошдан пластилинга айланишини.

Эркак киши – худди машинага ўхшайди. У қаерга керак бориш керак бўлса,ўша ергача олиб бориб қўяди. Агарда биз ўзимизни «Жигули» ёки «Мерседес»да боряпмиз деб қабул қилсак, унда, бу яхши. Бу сафарга нисбатан бўлган ҳаддан зиёд бўлган ишларни кутишнинг олдини олади. Шундагина қизиқарли суҳбатдан, ойнадан қарагандаги ажойиб манзарадан ва ҳаракатланишнинг ўзидан баҳраманд ҳам баҳраманд бўласиз. Агар, ўтириб «Мерседеснинг» иситувчи ва салқинлаштирувчи кондиционери ва яна мусиқа плеери-ю, замонавий кўринишда эканлиги тўғрисида ўйласангиз, унда, сафардан умуман баҳраманд бўлмайсиз. 

Менда нима учун «Жигули», қўшнимда эса «БМВ» борлиги- бутунлай бошқа масала. Агар сиз аллақачон «Жигулида» юрган бўлсангиз,демак, нимада етиб бораётган бўлсангиз, ўшани ҳурмат қилишингиз керак. Чунки, нечи йиллар аввал сизнинг ўзингиз айнан шу машинада чиқишни танлаб бўлгансиз. Балким шунчаки эмас, аслида, унинг қайсидир жиҳати учун .рагинг жиз этганлиги сабабдир. Демак, у бунчалик даражада кераксиз эмас экан. 


Иккинчи афсона: «Эримни ҳурмат қилганим билан ҳаётимда ҳеч нарса ўзгармайди»

Менга яқин бўлган ва қўпчилик маданият ва динлар билан боғлиқ ведларнинг концепсиясига биноан – эр бошдир. Бу дегани у нима иш қилиши ва қай тарзда ишлашига оила барқарорлиги чамбарчасп боғлиқ.Ҳамда шу ерни ўзида аёл-бу бўйин эканлигини англаймиз. Демак, айнан у бошни ҳаракатлантиради. У бош қаерга қараши ва нима иш қилишини танлаб беради. Бу роль жуда ҳам муҳим – керакли бўлмаган томонга бурсан, гулзор ўрнига ташландиқ жойга бориб қолиш мумкин. Агар бошингизни «у ерга бу ерга айлантираверсангиз» бирор бир жойгача ҳам етиббориб бўлмайди ҳам ва яна бошингиз айлангани қолади.  

Агар эркак киши –машина бўлса, демак аёл кишининг қуввати – бу ёқилғи. Биз машинани ёқилғи билан тўлдирмасак, у юрмайди. Бундан ташқари, уни қай тарзда тўлдиришимиз жуда ҳам муҳим. Ҳаттоки, сув қўшилган ва сифатсиз йоқилғи билан ҳам тўлдириш мумкин. Бунда эса, ёмон юриб, тезда бузилиб қолади. Аммо, яхшиси билан ҳам тўлдириш мумкин – бу кўпроқ куч бахш этиб, муаммолардан халос этади. 

Бизнинг эримизга нисбатан бўлган муносабатимиз – унинг ёқилғисидир. Барчасидан ҳам кўра энг яхшиси – бу ҳурматдир. Агар аёл ўз эрини ҳурмат қилса, уларнинг ҳаётлари ўзгача тус олади:

Барча уни ўраб турган инсонлар автоматик тарзда ҳурмат қила бошлайди. 

Оқибатда –унга яхши иш ва ҳамкорликни таклиф этишади. 

Қийин вақтларда ёрдамлашувчи яхши дўстлар пайдо бўлади. 

Оила учун пул енгиллик билан қўлга киритилади – катта миқдорда ҳам.

Буларнинг ҳаммаси ўз-ўзидан юза беради. Бу аёл ўз ҳаётида ўзгртира олиши мумкин бўлган иш. Бу эрига ва унинг даромадига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган айнан керакли услуб. Уни ҳурмат қилишни бошлаш керак. 

Ёқилғининг яна бир хусусияти бор – бу садоқат. Бу жуда катта мавзу ва бу ҳақида кейинги сафар гапириб ўтмоқчиман.

Учинчи афсона «Усиз ҳам ўзим эплайман!»

Ҳозирда мустақиллик, ўзича тўқлик тўғрисидаги фикрлар шунқанги машҳурлашиб кетган. Аёллар карера қуриш учун ҳаракат қилишади, декрет таътилида ўтиришмайди, эрларидан кўпроқ пул топишга уринишади. Ҳаммасидан ҳам кўпроқ, қизчаларнинг ота-оналари уларга «тўғри таълим» беришга ҳаракат қилишади. Уларнинг хаёлларида қизлари яхши касбэгаси бўлса, бахтли бўлади. Ўзи ўзини боқа оладиган бўлади, ахир ҳар нарса бўлиши мумкин.  

Ростдан ҳам «ҳар нарса бўлиши мумкин» аксарият ҳолларда кўп учрайди. Оилалар бузилади , натижада эса қизлар қўлларида болалари билан бирга қолишади, шунда олган маълумотлари қўл келади. Ҳаммаси тўғридек,аммо.

Нима сабабдан оилалар бузилади? Сабаблар жуда ҳам кўп, менинг фикримча, битта асосий сабаб бор.

Биз аёлларни эркакларга ўхшатиб тарбиялашади. Бизни аёл бўлишга ўргатишмайди. Бошқалар ҳақида қайғуришга ўргатишмайди. Уйда ёқимли кафийят ва шинамлик яратишга ўргатишмайди. Фарзандларни тарбиялашга ўргатишмайди. Бундан ташқари, оналаримизнинг мисоллари ҳамма вақт ҳам позитив эмас. Кўпчилик аёллар фарзандларини ўзлари тарбиялашади. Шунда қизалоклар оналарининг кучли эканликларини кўриб катта бўлишади. Ёнларида эркак киши бўлмаса, нима қилибди – лекин, онасини ҳамма ҳурмат қилади! 

Машина мавзусига қайтамиз, машина узоққа ва тез бориши учун нима керак? Ёғини алмаштириш, шиналарига дам бериш, ўтиш қийин бўлган йўллардан қай тарзда юриши… Бу у ҳақида қайғуриш. Бу ҳам бизнинг вазифамиз. Биз аёллар бошқалар ҳақида қайғуришга ўрганганмиз. Айниқса, эркакларимиз ҳақида. Уларни овқатлантириш, кийинтириш, суҳбатимиз билан тинчлантириш, шимлари тешилиб қолса, тикиб қўйиш… 

Оила сени ягона хакикий бойлигинг


Демак, бундан келиб чиқадики, аёл кишига энг асосийси – оила юраги бўлиш, ишончли елка бўлиш ўргатилмайди. Оиланинг юраги бўлмаса, унинг ҳеч қандай имкони йўқ. 

Ведларнинг қоидаларига биноан аёл эркак киши орқали барча бахт-саодатлаога эришади. Унинг ўзи уй,машина, дала ҳовли кабилар учун пул топиши мумкин. Аммо бу ерда бошқа бир асл моҳият бор:

Бу тарзда қўлга киритишни истаганларига эришолмайди. Моддий таъминланишни қўлга киритиб, у оила бахтидан воз кечади – чунки, фарзандлари ва турмуш ўртоғи учун вақт ажрата олмайди. Бу турмуш ўртоқларининг ўзаро муносабатининг бузилишига олиб келади –агарда, улардан бири қолишни ихтиёр этса, албатта. 

У ўзида эркакларга хос бўлган қирраларни ривожлантиради бу эса унинг гормонал ҳолатига таъсир кўрсатади – бунинг натижасида, аёлларда учрайдиган кўпгина касалликлар юзага келади. Шунингдек, бу ёнида қандай эркак яшаб туришига боғлиқ. Агар, аёл эркак бўла бошласа, унда, эркак киши аёлга айланишига тўғри келиб қолади. Шунда бундай «танбал»ни ўзгартиришнинг фойдаси йўқ. У эркак бўла олмайди,чунки, эркак кишининг ўрни аллақачон банд (Айтганча, мен эркакларнинг бундай аёллардан кетиб қолиб, назокатли аёлларни топишларини кўп учратганман. Шунда,у кўп пул ишлаб топади ва эркакларга хос соҳада ривожланади, биринчи рафиқаси шок ҳолатига тушиб қолади –у ўзига нима учун у мен билан шунақа латта бўлган эди –деб савол беради ?!)

У бахтли бўлмайди – ва бу, менинг фикримча, энг асосий жавҳа. 

Тўртинчи афсона «Аввал эрим мени ҳурмат қилсин, кейин мен ўйлаб кўраман »

Бошқа инсонни ўзгартиришнинг иложи йўқ –ахир биз ҳаммамиз буни яхши биламиз. Аслида ўзимизни ўзгартиришни бошлашимиз лозим. 

Агар,мен эримни ҳурмат қилсам, ўз аёллик вазифларимни бажарсам, уни Яратувчининг ўзи қандай яратган бўлса, шундайлигича қабул қилсам – унинг менинг ҳурмат қилишимга жавобан ҳурмат билдиришдан бошқа иложи қолмайди.  

Ва энг асосийси. Эркак кишини қандай ҳурмат қилиш мумкин? Буни амалда қўллаш қандай кечади?

Айтиб ўтганимдек, бу уни ва уни ўраб турган барча нарсаларни қабул қилишдир. Бу ҳеч бир нарса ва иш усиз амалга ошмайдиган асосдир. 

Ўз эрини янада яхши бўлиши ҳақидаги истакни юта олиш жуда ҳам қийин иш. Аёллар учун бу иш жуда қийин. Ҳар доим «сайқаллаш» учун бир нимани топасиз. 

Унинг камчиикларида тўхталиб туришни бас қилиш керак. Агар уларни борликларича қабул қилсангиз,ҳаттоки, қачон улар пайпоқларини ҳар қаерга ёйиб юришлари ҳам эътибор беришни бас қиласиз. «Янами…Мен айтгандимку !!!», дейишнинг ўрнига, майин овоз билан «Азизим, пайпоқларингизни ердан олинг, илтимос»-дейсиз. Шунда у уларни йиғиштириб олади. 

Эрингизнинг яхши томонларини кўришни бошланг. Уларни танлаганимизда биз уларнинг кучли томонларига аҳамият берганмиз. Сўнгра, биз ўзимиздан кетишни бошлаймиз, бу эса одатий ҳолатга айланиб қолади. Ха, ҳафтасига бир марта гуллар совға қилади, нима қилибди? Ха, мен ишламаслгим учун кераклича пул топади, хўш нима қилибди,бу жасорат эмаску! Ха, бола билан айланишга чиқади – ахир бола уники ҳамда! Шунга ўхшаш гаплар. Лекин, шундай олганда ўйлаб кўрсак, ахир буларнинг ҳаммасига ҳурмат қилишга арзимайдими? Шунчаки, унинг кучли томонларини бирта дафтарга ёзиб боринг. Оилангиз ва сиз учун ҳозир ва аввал нималар қилганлигини эсга олиб ёзинг. Шундай қилиб рўйхатни тўлдиринг. Шунда,сиз эрингизга бошқача кўзлар билан қарайсиз. Сизқандай ажойиб вқа яхши инсон билан яшаётганлигингизни англаб етасиз. Доимо ҳар бир инсондан яхши тарафларни топиш мумкин. Бу учун шунчаки шикоят, араз ва гиналарни четга суриб қўйиб, эслаш лозим.

Шунингдек, у билан келишишни ўрганиш лозим. У гапирадиган барча гапларни қулоқ тутиб –рози бўлишингиз лозим. У айтганидек қилиш шарт эмас. Энг муҳими, унинг барча гапларига қўшилишингизни, розилингизни билса бўлди. Эркак киши учун хотини –унинг кўнглига энг яқин олган дўстидир. Фақатгина шундай муносабатлар бўлгандагина ҳақиқий муҳаббат дунёга келади. Агар эркак киши хотини барибир тушунмаслиги ва уни айблаши сабабли сир ва гапларини айтмаса, у албатта керакли «қулоқларни» топади. Кейинчалик,айнан шу «қулоқлар» иккинчи рафиқага айланиб қолиши мумкин.

Сизга ўз машинангизда аъло даражадаги ёқилғи билан бирга ёқимли саёҳат қилишни ва доимо йўлингизда энг яхши воқеялар ва таасуротларни учратишингизни тилаб қоламан.

Мақола еққан бўлса яқинларингизга улашишни унутманг! Сиз кимнингдир ҳаётини яхши тарафга ўзгартиришингиз мумкин. @psixologiya_active



Report Page