ЭРАМ
Гулбаҳор Рахматуллаева ( Хазонрезги)
ЭРАМ
31- қисм
Гавҳархон Саид Исмоилга қараганча тек қотди . Қани иложи бўлса-ю , ўзини Саид Исмоилнинг оёқлари остига отса ... "Сизсиз бир лаҳза ҳам яшай олмайман" деб рўйи рост айта олса... Қани эди қаршисидаги йигитнинг эркаклик ғурури билан ҳеч қачон ўйнашмаган , оёқ ости қилиб қўймаган бўлса ...
Қани эди...
Гавҳархон оғир ютинди. Олаётган нафаси ичига олов бўлиб бостириб кирди.
Шу пайт кабинет эшиги очилиб остонада Фирдавса кўринди :
- Саид ака , ассалому алайкум . Мумкинми ?
Фирдавса даставвал Гавҳархонни кўрмаган эди. У ичкарига бир қадам қўйди-ю , меҳмонга кўзи тушиб турган жойида тараддудланиб қотиб қолди .
- Бу қиз сизни ўлдирмоқчи ,- ўрнидан шарт туриб тўсатдан ҳамлага шайланди Гавҳархон ,- менинг исботим бор ! Ишонмасангиз ҳозироқ докторга бориб таҳлил топширинг! Кейинги вақтларда оғзингиз қуриб , тез-тез кўзингиз тинаяпти , шундайми ? Силлангиз тобора қуриб бораётгани- чи ? Бу аломатларининг бари менинг рост гапираётганимнинг исботи.
Фирдавса турган жойида миқ этиб жавоб қайтармади . Бунга сари Гавҳархон жазавага тушар эди:
- Безлигини кўринг-чи буни !? Сизнинг сейфингиздаги имзоингиз тушурилган муҳрни олиб нима ишлар қилгани тахмин ҳам қила олмайсиз ! Ажралишган вақтимиз мени номимга ўтган бир қатор мол- мулкингиз рўйҳатига ҳам яширинча имзо чектирган шу қиз ...
- Ўша ҳужжатларни ўзим яхшилаб ўқиб , танишиб имзо чеккан эдим. Фирдавса сен тайёрлаган ҳужжатни тўғридан тўғри қўлимга келтириб берган. Ортимдан пичоқ урган эмас у !
Ундан кейин ҳозир ҳар доимгидан ҳам ўзимни соғлом ҳис қилаётганим рост . Оғзим қуриётгани ҳам , кўзларим тинаётгани ҳам йўқ. Бироқ сен айтган ўша заҳар ҳақида эшитганим йўқ эди,- Саид Исмоил шундай дея туриб "Нима гап?" дегандек Фирдавсага қаради .
Қиз йигит ўзидан тушунтириш кутаётгани учун ўзини вазмин тутишга ҳаракат қилиб сўзга киришди:
- Ўша куни Гавҳархон опам менга сиз учун дея "дори" тутқазганларида кўнглимга шубҳа оралаган эди. Ростини айтсам бир инсонни киприк қоқмай мол- мулкидан жудо қилган аёл учун бу тариқа "меҳрибончилик қилиш" менга эриш туюлган эди. Гавҳархон опа ўша кукунни менга тутганларида бир нарсани унутган ёки эътиборга олмаган эдилар. Мен ахир озми- кўпми фармацевстика соҳасида таҳсил олганман. Менга тутқазилган кукун эса шубҳа ўлароқ ҳидсиз эди. Шундан сўнг мен зоомагазиндан бир жуфт кемирувчи - хомяк сотиб олдим. Опам,- Фирдавса кўз остидан Гавҳархонга ишора қилди,- улар берган ўша кукундан озроғини сувда эритиб жониворлардан бирига бердим. Орадан уч кун ўтмай ўша жониворнинг барча жуни тўкилиб , териси оқиш- қизил қонталаш бўлиб қолди. Кўзлари эса шилпиқлашиб кетган эди. Мен кукундан яна озгина дозада жониворга қайта берган куним у жон таслим қилди. Шундан сўнг кукунни бирга таҳсил олган собиқ талаба дугонамга бериб , ундан сифат таҳлили ўтказиб беришини сўрадим. Натижа кўп куттирмади. Ўша кукун ўз таркибида цианид сақловчи кучли заҳар бўлиб чиқди. Фақат таъсир сфераси аста- секин намоён бўлар , инсон томонидан қабул қилинганда бирданига эмас, балки ойлар давомида уни ҳалок қилиб борар экан.
- Нима учун бу гаплардан мени ўз вақтида воқиф қилмадингиз ? - Саид Исмоил Фирдавсага жиддий тикилди .
- Биринчидан сизнинг Гавҳархон опа билан ажралишганингиз юрагингизга жуда оғир ботганини кўриб, гувоҳ бўлиб тургандим. Шу сабаб янада ўртанишингизни истамадим. Бу ҳусусда гапирсам ярангизни тирнаган бўламан деб ўйлагандим. Қолаверса опа менга ўша кукунни берганларига ҳеч қандай гувоҳим йўқ эди. Шунга бўлса керак ўзимни гўёки туҳматчидек ҳис қилишларига , гумонга боришларига йўл қўя олмас эдим.
Саид Исмоил оғир хўрсинди. Ўрнидан туриб ҳеч қандай гап-сўзсиз хона бурчагида турган сейфнинг ёнига борди ва уни очиб ичидан аллақандай қоғоз олганча ортга қайтди.

- Бу имзоим чекилган чек варағи ,- деди у қоғозни Гавҳархонга тутқазар экан,- бироқ тегишли сумма ёзилмаган. Унга ўз чамангдаги ҳоҳлаган рақамингни ёз. У Сеники . Ва мени тинч қўй. Илтимос , мени бир умрга тинч қўй.
Саид Исмоил бошқа сўз демай хонадан чиқиб кетди.
Гавҳархон ҳам хонада узоқ қолмади. У ранг- қути ўчганча Фирдавсага яқинлашди . Алланималар демоқчи бўлди , бироқ индамади .
Фирдавса Гавҳархон хонани тарк этганда сал аввал Саид Исмоил тутган чек варақасини ўзи билан олмай , стол устида қолдириб кетганини кўрди .
Фирдавса қандай йўл тутишни билмай хонада ёлғиз ўзи сўппайиб қолган эди. У беҳолгина ўриндиққа чўкди ва бошини қўллари орасига олганча эгилиб хаёлга толди.
Қиз шу алфозда қанча ўтирганини билмади. Билгани шу бўлди-ки, бошига қаттиқ оғриқ турган , бу оғриқ бутун жисми - жаҳонини тобора исканжага олиб борар эди.
- Фирдавса...
Фирдавса Саид Исмоилнинг хонага қачон кирганини пайқамай қолибди .
- Лаббай , Саид ака ? - деди Фирдавса ўзини қийнаётган оғриқни йигитга билдирмасликка ҳаракат қилганча ,- қулоғим сизда ...
- Нима дейсиз ? Бир тоғ- поғга чиқиб ҳаво алиштириб келмаймизми ? Ҳадемай баҳор ҳам ўтиб кетади .
Фирдавса Саид Исмоилнинг маҳзун чеҳрасига қараб юраги титради :
- "Бояқиш ,- деб ўйлади у кўнглида ,- шу йигит ҳам кун кўради-ю , бироқ рўшнолик кўрмайди . Ахир ҳар бир инсон учун энг тотли бахт оила аталмиш қўрғонда эмасми ?"
- Ўйланиб қолдингиз- а ? - деди Саид Исмоил қизга маънодор тикилиб ,- сиз қўрқманг , у ерга ёлғиз бормаймиз ...
(давоми бор)
Муаллиф: Хазонрезги
Ижодкор манзили : @Xazon_Rezgi