ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ТУРИСТИК АВТОБУС БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТГА АНИҚЛИК КИРИТДИ

ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ТУРИСТИК АВТОБУС БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТГА АНИҚЛИК КИРИТДИ

@minenergy_uz

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги интернет тармоғида тарқатилган навбатдаги вазиятни таҳлил қилди. Бу гал АЁҚШ да туристик автобуснинг тўхтатиб турилиши ҳақида сўз бормоқда.

Тарқатилган маълумотда транспорт воситасига дизель ёқилғисини қуйиш билан боғлиқ муаммо туғилгани туфайли хорижий туристлар автобусининг 2 соатга кечиктирилгани ҳақида ҳикоя қилинади. Бу воқеа 2 октябрда ва Самарқанд-Қарши трассасида Косон ёқилғи қуйиш шахобчасида бўлган, деб кўрсатилади. 

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Туризм ривожлантириш давлат қўмитасининг шу йил 9 октябрдаги изоҳига кўра, туристик автобус ушбу АЁҚШ шахобчасига сайёҳлар қўшимча объектларни кўриш истагии билдиргани туфайли келган. Аммо ҳар қандай ҳолатда сайёҳларга тўлақонли хизматлар кўрсатилиш учун жавобгарлик турни ташкил қилган туристик компания зиммасида бўлади. 

Ўз навбатида, ёқилғи қуйиш станцияларининг дизель ёқилғиси билан таъминланганлиги масаласи бўйича Энергетика вазирлиги қуйидагиларни таъкидлайди. 

Ўзбекистон ёқилғини хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан, АЁҚШ ларга сотишда бозор муносабатларига амал қилади. Ҳозирги пайтда ушбу дизель ёқилғисини сотиш биржа савдолари орқали амалга оширилади. Бунда бозор тамойилига амал қилинади – биржадаги нарх ҳақиқий эҳтиёжни кўрсатади. Дотацияланган тақсимот даври тугамоқда. Демак, АЁҚШ мутлақо мустақил хўжалик юритувчи субъект, айни пайтда тижорий субъект сифатида мижозга ўз вақтида (яъни – дарҳол) ёқилғи сотиш ва натижада қанча фойда олиш масаласини ўзи ҳал қилади. 

Тижорий субъектларнинг аксарияти ўз бозоридаги конъюнктурани, бу ўринда – мижозлар эҳтиёжларини қондириш учун ёқилғи ҳажмини яхши билгани туфайли даромад олади ва ривожлана боради. АЁҚШ даги ҳолатга келсак, туристик автобус ҳайдовчиси ёқилғи қуйишни истаган, аммо бу АЁҚШда барча ҳолатлар эътиборга олинмаган. 

Таъкидлаш керакки, шу йилнинг сентябрида 45,4 минг тонна дизель ёқилғиси биржага қўйилган. Шундан 14,6 минг тоннаси сотилган, яъни таклиф талабдан ортиқ бўлган. Бунда қандайдир етказиб берилмаслик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. 

Бу жараёнда мамлактимиздаги барча юридик шахслар, шу жумладан, туристик фирмалар ўз эҳтиёжлари учун тўсиқсиз дизель ёқилғисини сотиб олиши мумкин. Аммо бунда янгиликлардан фойдаланишни ҳам ўрганиш зарурдир.

Дарҳақиқат, АЁҚШ ва бошқа тижорий субъектлар эндигина оқилона тадбиркорлик қилишни ўрганмоқда. Зеро, бозор муносабатлари шуни тақозо қилади. Шундагина рақобат шаклланиб, хўжалик юритувчи субъектлар самарали ишлай бошлайди ва мижозларга қулай шароитларни яратади. 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати