ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДА ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДА ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДА ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДА ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

https://t.me/minenergy_uz

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қуйи ташкилотларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш борасида тегишли ишларни амалга оширмоқда.

Электр ва газ таъминоти корхоналари ходимлари томонидан йўл қўйилган қонунбузарликларни таҳлил қилиш орқали, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қўшимча маблағлар туширилди. Шунинг билан бирга, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) ва Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзнефтгазинспекция) томонидан қонунбузилишларни аниқлаш юзасидан тегишли ишлар олиб бориляпти.

Жумладан, 2019 йил 1 август ҳолатига кўра, дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича 1,9 млрд зарар етказилганлик ҳолати бўйича энергетика тизимидаги қуйи ташкилотлар ишчиларига нисбатан прокуратура томонидан 25 та жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «талон-тарож қилиш», «фирибгарлик», «электр, иссиқлик энергияси, газ ва сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш»,«мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш», «сохталаштириш» ва бошқа моддалари бўйича қўзғатилган.

Энергетика тизимидаги қуйи ташкилотларнинг айбдор шахсларига нисбатан озодликдан маҳрум этиш (3 киши), ахлоқ тузатиш ишлари (2 киши), жарима (1 киши) ва бошқа жазо чоралари тайинланди.

Ҳозирги вақтда етказилган зарардан 116,3 млн сўми энергетика тизимидаги қуйи ташкилотларнинг ҳисоб-рақамларига қайтарилган.

Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 21,1 млн сўм миқдорида зарар етказганлик ҳолати бўйича Зирабулоқ магистрал газ тармоғи бошқармасининг 2 нафар ходимига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  



Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати