ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ МАХСУС ШТАБИ АЪЗОЛАРИ - НАВОИЙДА

ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ МАХСУС ШТАБИ АЪЗОЛАРИ - НАВОИЙДА


Энергетика вазирлиги махсус штаби томонидан жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилаётгани ҳақида аввал хабар қилинган эди. Жорий йилнинг 24 сентябрь ишчи гуруҳи Навоий вилоятида бўлиб, истеъмолчиларни 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини таҳлил қилишди.  

Штаб аъзолари куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ ёқилғиси билан узлуксиз таъминлаш бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Ташриф доирасида иқтисодиёт тармоқларига ҳам ташриф буюрилди. Жумладан, “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиалига қарашли “Навбаҳор” газ тўлдириш шахобчасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасидаги амалий ишлар кўздан кечирилди.

Айтиш керак, ойлик қуввати 665.6 тонна бўлган мазкур газ тўлдириш шахобчаси орқали вилоятнинг Кармана, Навбаҳор, Конимех ва Қизилтепа туманлари аҳолисига бир ойда жами 520 тонна суюлтирилган газ тарқатилади. ГТПнинг кунлик газ тарқатиш қуввати эса 27.7 тоннадан иборат. Объектда ишлаб чиқариш заводларидан келтирилган суюқ газни ўлчаб олишга мослашган автотарози ҳамда истеъмолчиларга тарқатиладиган маиший газ баллонлар ҳажмини аниқлаш учун назорат тарозилари мавжуд. Айни вақтда ГТПда 11 нафар ходим хизмат қилади. 

Мазкур шахобчада олиб борилаётган ишлар сифати, хавфсизлиги, шунингдек ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш борасидаги тадбирлар, улар учун яратилган шароитлар, мавжуд транспорт воситаларининг техник созлигига алоҳида эътибор қаратилди.  

Вилоятда газ таъминоти тизимида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ишлар якунига етмоқда.

“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали матбуот хизмати



Report Page