ЭНДИ ФУҚАРО СУДГА “SMS” ХАБАР ОРҚАЛИ ЧАҚИРИЛАДИ ҲАМДА РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

ЭНДИ ФУҚАРО СУДГА “SMS” ХАБАР ОРҚАЛИ ЧАҚИРИЛАДИ ҲАМДА РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

ЖИБ Наманган вилоят суди

Бугунги замон тезкорлик ва коммуникация технологияларидан фойдаланишни талаб этади, бундан ташқари, судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар турини кенгайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш лозим бўлади, шу мақсатда Президентимизнинг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди:

 2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган холда шакллантириш ишлари олиб борилади.

✓2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш;

✓2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш тизими йўлга қўйиш;

✓2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларни иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш;

✓2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин энтерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш;

✓2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига эликтрон шаклда топшириш ва қабул қилиш;

✓Судлар, Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий мактабида ахборот-комуникация технологиялари инфратузилмасини янада яхшилаш кўзда тутилмоқда.


Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг раиси Ш.Қурбонов

Report Page