ЭНДИ БИЗНИНГ ИЛМИЙ КЕНГАШИМИЗДА ЎЗ ИЛМИЙ ИШИНГИЗНИ ТЎЛИҚ ҲИМОЯ ҚИЛА ОЛАСИЗ!
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалиҲУРМАТЛИ ТАДҚИҚОТЧИЛАР!
ЭНДИ БИЗНИНГ ИЛМИЙ КЕНГАШИМИЗДА ЎЗ ИЛМИЙ ИШИНГИЗНИ ТЎЛИҚ ҲИМОЯ ҚИЛА ОЛАСИЗ!
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раисининг 2023 йил 5 майдаги 154-сонли қарорига асос Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали ҳузурида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий Кенгаш ташкил этилган эди.
Олий аттестация комиссияси томонидан ушбу Илмий Кенгашнинг 3 йўналишидаги:
✔️ “Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти”
✔️ “Aхборот олиш тизимлари ва жараёнлари”
✔️ “Электрон таълим назарияси ва методикаси”
мутахассисликлари бўйича илмий ишдан олдинги МИНИМУМ ИМТИҲОНларни топшириш комиссиялари ва комиссияларнинг раислари ва аъзолари, минимум имтиҳонларни топширишдаги МАЛАКАВИЙ ИМТИҲОН ДАСТУРИ ВА ТАЛАБЛАРИ тасдиқланди.
Шу билан бирга, илмий ишингизни ҳимоя қилиш учун ЕТАКЧИ ТАШКИЛОТЛАР РЎЙХАТИ ҳам тасдиқланди.
Энди Сизда ўз илмий ишингизни бизнинг Илмий Кенгашимизда тўлиқ ҳимоя қилиш имкониятингиз бор.
Ҳурматли тадқиқотчилар, Сизларга ўз илмий ишларингизни самарали ҳимоя қилишингизда омад тилаймиз!