Йўловчилар диққатига!

Йўловчилар диққатига!


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарорига асосан, Тошкент шаҳридаги йўловчи ташиш йўналишлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳри аҳолисидан ва корхоналардан келиб тушган мурожаатлар асосида 2021 йил 12 март кунидан бошлаб, 36, 52, 59, 78, 184-сонли автобус йўналишлари фаолиятига ўзгартиришлар киритилади.

-   36-сонли “ТТЗ АШБ - Зенит заводи” автобус йўналиши ҳаракати Зенит заводи бекатидан Тикланиш маҳалласи ҳудудигача узайтирилади;
-   52-сонли “Юнусобод 17-даҳаси – Чорсу савдо маркази” автобус йўналиши мазкур йўналишда хизмат кўрсатган хусусий корхонанинг ташаббуси асосида ёпилади;
-59-сонли “Сергели 12-даҳаси – Карвон бозори” автобус йўналишидаги жадваллар сони 7 тадан 8 тага (+1) оширилади;
78-сонли “Беруний метроси – Тошкент вокзали” автобус йўналишининг ҳаракати Ифтиҳор, М.Турғунбоева, Боғи равон, Уста Ширин кўчалари орқали икки томонлама қисман ўзгартирилади;
184-сонли “Бинокор қўрғони – Қипчоқ АШБ” автобус йўналишининг ҳаракати “Қипчоқ” сўнгги бекатидан Қипчоқ, Янги Сергели йўли, Сўғдиёна, Файзли, Обиҳаёт, Файзли кўчалари орқали “Сергели 4-даҳаси”гача узайтирилади.

Маълумот учун, 2021 йил 10 март кунидан бошлаб:


12-сонли “Қўйлиқ деҳқон бозори – Бошлиқ мавзеси” автобус йўналишининг икки томонлама ҳаракати Фарғона йўли кўчасидан Толлимаржон, Сарикўл, Янги замон, А.Фитрат, А.С.Банокатий, Г.Алиев, Темирйўлчилар, Сарикўл, КҲЙ, Туркистон, Т.Шевченко, Нукус кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди;


- Янги 196-сонли “Обод макон мажмуаси – Гулобод кўчаси” автобус йўналиши ташкил этилди. Ушбу йўналишда 2 та Исузу русумли автобуслар “Обод макон” мажмуаси аҳолиси билан келишилган ҳолда махсус ишлаб чиқилган ҳаракат жадваллари асосида ҳаракатланади. 





Report Page