📣 ЭЪЛОН
«Тошкент» Республика Фонд Биржаси АЖ
«Тошкент» Республика фонд биржаси «ALSKOM SUG'URTA KOMPANIYASI» АЖ акциялари билан савдолар 2025 йил 4 апрелдан бошлаб тўхтатилади.
Тўхтатилиш сабаби — эмитент томонидан акцияларни майдалаш ва ўз капитали ҳисобидан қўшимча акциялар чиқаришни ўз ичига олган корпоратив ҳаракатларни амалга ошириши ҳисобланади.
Савдолар «Тошкент» РФБда қимматли қоғозлар савдо қоидаларининг 1687-1 банди ҳамда Марказий Депозитарийнинг хабарномасига мувофиқ тўхтатилади.