ЭЛЕКТРОБУС ПОЙХТАХТ ЙЎЛЛАРИГА ЧИҚДИ

ЭЛЕКТРОБУС ПОЙХТАХТ ЙЎЛЛАРИГА ЧИҚДИ


“Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва ”Беларуснинг «Белкоммунмаш» компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан пойтахт жамоат транспорти ҳаракат таркибида электробусларни синов тариқасида юргизиш мақсадида бир дона ана шу турдаги транспорт воситаси Тошкент шаҳрига келтирилган эди. 

Ушбу транспорт воситаси бугун пойтахт йўлларига олиб чиқилди. Унинг биринчи йўловчилари жамият раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлди. Электробус қатнови шаҳар марказида амалга оширилади.

Электробаснинг техник имкониятларини ўрганиш, шунга мувофиқ бириктириладиган йўналишни белгилаш мақсадида белорус ҳамда жамият мутахассислари илк кузатувни амалга оширдилар.

 Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробас бир марталик қувват билан 20-25 километр атрофида масофа босиб ўтади. Қувват олиш вақти эса 6-8 дақиқага тенг. Ўртача 90 та йўловчи олиб юриш имкониятига эга.

Электробас келаси ҳафта йўловчиларга хизмат қила бошлайди.


Report Page