ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН НОҚОНУНИЙ РАВИШДА ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАНЛИК ФОШ БЎЛДИ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН НОҚОНУНИЙ РАВИШДА ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАНЛИК ФОШ БЎЛДИ

https://t.me/minenergy_uz

“Ўзэнергоинспекция” ходимлари томонидан Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан биргаликда электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланилаётганлик ҳолатлари аниқланмоқда.

Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, фаолият ривожланишини таъминланишида электр ва газ таъминоти тизимини изчил модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашда амалий кўмаклар бериш, энергия ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, қолаверса тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган тарғибот ва ташвиқотлар, кўплаб огоҳлантиришлар ҳамда белгиланган тартибда чоралар кўрилганига қарамай, “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га риоя қилмаслик ҳолатлари давом этмоқда.

“Ўзэнергоинспекция” ходимлари томонидан Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан биргаликда ўтказилган тадбир давомида айрим тадбиркорларнинг “уддабурон”лик сирлари фош бўлиб қолди.

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳудудида жойлашган “Gold Road-2019” МЧЖ га  қарашли цех тошларни қайта ишлаш билан шуғулланиб келади. Бу ишлаб чиқариш корхонаси Хўжаобод ТЭТК тасарруфидаги 110/35/10 кВ “Мадияров” ПС дан чиқувчи 10 кВ “Тоза” фидерига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний фаолият кўрсатиб келганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га асосан 402 476 281 сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори ҳисобланди.


Энергетика вазирлиги матбуот хизмати "Ўзэнергоинспекция" матбуот хизмати билан ҳамкорликда