ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН НОҚОНУНИЙ РАВИШДА ФОЙДАЛАНАЁТГАН

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН НОҚОНУНИЙ РАВИШДА ФОЙДАЛАНАЁТГАН

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ФОШ ЭТИЛДИ

@minenergy_uz

Истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиш, электр энергиясини талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан “Ўзэнергоинспекция” томонидан жойларда ўрганишлар ўтказилмоқда.

Ҳафта давомида ўтказилган ўрганишлар давомида жами 26 та истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарликларга йўл қўйган ҳолда электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу истеъмолчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига асосан етказилган зарар бўйича 406,2 млн сўмлик қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Хусусан, Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган “Олтин водий гиламлари” МЧЖ ва Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида энергетика тизимига 372,8 млн сўмлик зарар етказилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, ўтказилган ўрганишлар натижасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган 25 нафар истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқдан ажратилди.

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича чора-тадбирлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати билан Ўзэнергоинспекция Матбуот хизмати ҳамкорликда.

Report Page