ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН НОҚОНУНИЙ РАВИШДА ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ” ТОМОНИДАН ФОШ ЭТИЛДИ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН НОҚОНУНИЙ РАВИШДА ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ” ТОМОНИДАН ФОШ ЭТИЛДИ

https://t.me/minenergy_uz


Истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиш, электр энергиясини талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чораларни кўриш юзасидан “Ўзэнергоинспекция” томонидан жойларда жорий йилнинг октябр ойида ўрганишлар ўтказилди.

Ўтказилган ўрганишлар давомида жами 123та истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарликларга йўл қўйган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу қойда бузарлика йўл қўйган истеъмолчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига асосан етказилган зарар бўйича 1 704,2 млн сўмлик ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Хусусан Республиканинг Наманган вилоятида 8та истемолчилар, Фарғона вилоятида 8та истемолчилар, Самарқанд вилоятида 7та истемолчилар, Хоразм 10та истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида энергетика тизимига 1 585,6 млн сўмлик зарар етказилган.

Шуни такидлаш жойизки “Ўзэнергоинспекция”си жорий йил август ойидан октябр ойига қадар жойларда ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 415та истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, 242 та истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқдан ажратилди.

Электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйган истеъмолчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига асосан етказилган зарар бўйича 9 819,2 млн сўмлик ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бугунги кунга қадар 3 345,3 млн сўм маблағлар ундирилди.

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича тадбирлар давом этмоқда.

 “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати. 


Report Page