ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЯШИРИНЧА ЎҒИРЛИК ТУРИ АНИҚЛАНДИ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЯШИРИНЧА ЎҒИРЛИК ТУРИ АНИҚЛАНДИ

https://t.me/minenergy_uz

“Ўзэнергоинспекция”нинг Қашқадарё ҳудудий бўлими ва Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармасининг қўшма иш режасига асосан ҳудудларда истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. 

Энергияси ресурсларини самарасиз фойдаланишларини олдини олиш, электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш, энергия ресурсларини тежаш, истеъмол маданиятини ошириш, ҳамда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишни олдини олиш мақсадида шу йилнинг ўтган ойидаги ўрганишлар мобайнида Қарши туманидаги истеъмолчи “Ислом Мухтор Ҳамкор” МЧЖ томонидан электр энергиясидан фойдаланишдаги яширинча ўғирлик тури аниқланди.

Истеъмолчи электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш мақсадида ҳисоблагичнинг ички қисмига махсус қурилма (чип) ўрнатгани, ушбу қурилма пульт орқали бошқарилиб, қурилма ишга туширилган вақтда электр ҳисоблагич оқиб ўтаётган электр энергиясини ҳисобга олмаслиги аниқланди.

Ушбу холат бўйича Қашкадарё вилояти Мажбурий Ижро Бюроси томонидан қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди ва истеъмолчи электр тармоғидан узилди.

 “Ўзэнергоинспекция”нинг Қашқадарё ҳудудий бўлими мутахассиси хулосаси асосида Қарши туман электр таъминоти корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Мажбурий Ижро Бюроси Қашкадарё вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан истеъмолчи “Ислом Мухтор Хамкор” МЧЖ ушбу қоидабузарлик бўйича 124 222 250 сўм жаримага тортилди.