ЭЛEКТР ЭНEРГИЯСИ ИСТEЪМОЛЧИЛАРИГА «ЯГОНА МИЖОЗ» ТАМОЙИЛИ АСОСИДА УНИКАЛ РАҚАМДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛАДИ

ЭЛEКТР ЭНEРГИЯСИ ИСТEЪМОЛЧИЛАРИГА «ЯГОНА МИЖОЗ» ТАМОЙИЛИ АСОСИДА УНИКАЛ РАҚАМДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛАДИ


Мамлакатимизда фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Cоҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида давлат хизматлари соддалаштирилмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида 2021 йил 1 декабрга қадар коммунал тармоқлардаги барча рақамлар (газ, электр, иссиқ сув, ичимлик суви, канализация, чиқинди) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамига боғланишини таъминлаш ҳамда бу орқали ҳар бир шахсга «ягона мижоз» тамойили асосида уникал рақамдан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатилиши белгиланган.

Ушбу фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» АЖ шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналаридаги барча истеъмолчиларга «ягона мижоз» тамойили асосида уникал рақамлари берилиши жорий этилмоқда.

«Ягона мижоз» тамойили асосида уникал рақамлари берилиши жараёнида келгусида электр энергияси учун ҳисоб-китобларда турли хил тушунмовчиликларнинг келиб чиқишини олдини олиш мақсадида электр таъминоти бўйича шартнома тузилган хонадон эгаларининг паспорти, кадастр ҳужжати рақами ва шахсий идентификацион рақамини «Электр ҳисоб» дастурининг биллинг тизимида аниқлаштириш ва айрим сабабларга кўра қайта киритиш мақсадида электр энергияси истеъмолчиларини ўзингизнинг яшаш манзилингиз бўйича «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ шаҳар ва туман электр таъминоти корхонасига ташриф буюришингиз сўралади.

Ушбу маълумотни «Андижон ҲEТК» АЖ Матбуот хизмати тақдим этди.


Report Page