ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БЕЛГИЛАНГАН ҚУВВАТЛАРДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БЕЛГИЛАНГАН ҚУВВАТЛАРДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ


“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти ўз тизимидаги корхона ва ташкилотларда коронавирус COVID-19 инфекциясининг тарқалиши олдини олиш, электр энергияси ишлаб чиқаришни белгиланган қувватларда амалга ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни олиб бормоқда.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон фармони қабул қилинган эди.

Ушбу фармон ижросини тўлиқ бажариш, карантин кунларида аҳолининг сифатли электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси субъектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, электр энергияси ишлаб чақариш қувватлари барқарорлигини сақлаш бўйича “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти ўз тизимидаги корхона ва ташкилотларда зарурий чора-тадбирларни олиб бормоқда, ушбу масалага оид тегишли буйруқлар ишлаб чиқилди, мавжуд масалаларни тезкорлик билан мувофиқлаштириш бўйича штаб иши ташкил этилган.

Ҳозирги вақтда бир суткада ўртача ҳисобда тизим корхоналари томонидан
170 миллион кВт электр энергияси ишлаб чиқилмоқда. Режага асосан каратин кунларида ҳам ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ

Шунингдек, санитария-эпидемиологик осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида 2020 йил 23 март куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 176-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ корхоналарда ишчи хизматчилар учун қўшимча шароитлар яратиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза этиш бўйича зарурий чоралар амалга оширилмоқда.

Аввало, барча ишлаб чиқариш объектларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва унинг корхоналари томонидан қўшимча 20 минг дона тиббий ниқоблар тайёрланиб, ходимларга тарқатилди. Ходимлар объектларга белгиланган тартибдаги тиббий кўрикдан сўнг киритилмоқда. Корхоналар ҳудудига кириб-чиқиш пунктларида тепловизорлар билан таъминланган постлар навбатчилиги йўлга қўйилган. Станциялардаги тиббиёт бўлими ходимлари томонидан цех участкаларида ходимларга коронавирус тарқалишининг олдини олиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати


Report Page