ЭКУ муолажаси босқичлари суратларда

ЭКУ муолажаси босқичлари суратларда

@ginekologim



1- Босқич. Индукция овуляцияси ёки тухумдон стимуляцияси – бу битта ҳайз циклида бир нечта етилган тухум ҳужайра олиш учун тухумдонларни гормонал стимуляция қилиш.

2-Босқич. Тухумдондан қин орқали махсус шприц-игна ёрдамида ультратовуш текшируви назорати остида фолликулаларни (ичида етилган тухум ҳужайралари бўлган) йиғиб олиш.

3-Босқич. Лаборатория шароитида махсус «идиш» ичида териб олинган тухумҳужайраларни ва турмуш ўртоғи топширган спермадаги сперматозоидлар билан ИКСИ усулида (ёки анъанавий) эмбриолог назорати остида уруғлантириш .

4-Босқич. Махсус инкубатор шароитида уруғланган тухум ҳужайраларни бластоциста босқичигача 3-5 кун давомида ўсишини кузатиш

5-Босқич. Бачадонга эмбрион(лар)ни ингичка катетер ёрдамида кўчириб ўтказиш.

6-Босқич. Эмбрион(лар) кўчириб ўтказилган кундан 10 кун ўтгач қонда ХГЧ гормони орқали ҳомиладорлик натижасини текшириш


 Kаналга уланиш: 👉🏻 @ginekologim

Report Page