ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ОШАДИ
Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда экспорт кўламини кенгайтириш ва импорт ҳажмини қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу иқтисодий соҳадаги энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Паркент тумани ҳокимлигида туман ҳокими Шохрух Шоахмедов бошчилигида унинг ўринбосарлари, экспортга алоқадор ташкилотлар вакиллари, музлатгич, омборхоналар раҳбарлари, йирик боғ, ток, ер йўналишидаги фермерлар, тижорат банк раҳбарлари ва экспортёр корхоналарнинг раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилиш айни шу масалага бағишланди.
Ўтказилган йиғилишда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар, қонунчилигимизга киритилган ўзгаришлар, тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида тегишли ташкилотлар вакиллари томонидан маълумотларни тақдим этдилар. Олиб борилган таҳлиллар натижаларига кўра, айрим йўналишларда ўсишга эришилмаётгани ҳақида танқидий фикрлар билдирилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, тизимда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, яратилаётган имкониятлардан фойдаланган ҳолда экспорт ҳажмини ошириш борасида тадбиркорлик субъектлари раҳбарларини қийнаётган муаммолар ўрганилди ҳамда бартараф этиш чоралари белгиланди ва тегишли муассасалар олдига янги лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан тушунчалар берилди.
Йиғилиш якунида мутахассислар томонидан иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилди.
Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати