Эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама кўмак берилмоқда.

Эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама кўмак берилмоқда.

mahallavaoilainfo

Каналга уланиш | Facebook | Instagram


⚡️Карантин муносабати билан эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Пандемия даврининг дастлабки кунлариданоқ аҳолининг муҳтож қатламини зарур эҳтиёжманд маҳсулотлари билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари қошида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари ташкил этилди.


2020 йил 2 апрелдан 20 май кунига қадар мазкур марказлар орқали мамлакатимиздаги 413 072 та эҳтиёжманд оилаларга 49 млрд 910 млн сўм миқдоридаги озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари етказиб берилди.


Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорига кўра жорий йилнинг 13 июль кунидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида мамлакатимиздаги барча ҳудудлар — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва улар таркибидаги туман (шаҳар)лар, шунингдек, Тошкент шаҳрида жами 203 та Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари ташкил этилди ҳамда эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида тартиб жорий этилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан:

  • 49 961 та камбағал ҳамда 52 019 та карантин сабаб даромад манбаидан маҳрум бўлган, жами 101 980 та оила;
  • 65 ёшдан ошган 106 439 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди.


Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари қошида республика миқёсида ягона ҳисобланадиган 1197 қисқа рақами ҳамда ҳар бир ҳудуднинг ўз “CALL CENTER” марказлари фаолияти йўлга қўйилди.


📞 Жорий йилнинг 14 июлидан 27 июлига қадар мазкур телефон рақамлари орқали 81 357 та аҳоли мурожаатлари қабул қилинди. Уларнинг:

  • 78 808 таси озиқ овқат;
  • 1 030 таси дори-дармон;
  • 1 519 таси бошқа тур маҳсулотлар бўйича қилинган мурожаатлардир.


☎️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 71-203-01-21 ишонч телефон орқали 1 183 та мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг:

  • 1 030 таси озиқ овқат;
  • 96 таси дори-дармон;
  • 28 таси бошқа тур маҳсулотлар бўйича қилинган мурожаатлардир.


Жорий йилнинг 14 июлидан 27 июлига қадар аҳоли мурожаатлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинларида шакллантирилган эҳтиёжманд оилалар рўйхати асосида:

  • 194 542 та оилага 20 млрд 684 млн 409 минг сўм миқдоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари;
  • 267 млн 544 минг сўм миқдоридаги дори-дармонлар тарқатилди.


🔹 Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, фонднинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган ҳамда жорий йилнинг 24 апрелидан иш бошлаган “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали 378 339 та эҳтиёжманд оилаларга 162 млрд 503 млн 381 минг сўмлик ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.


Жумладан:

  • 270 813 та оилага 52 млрд 161 млн 21 минг сўмлик кундалик истеъмол товарлари,
  • 4 199 та оилага 8 млрд 495 млн 4 минг сўмлик дори-дармон воситалари,
  • 27 106 та оилага 24 млрд 388 185 минг сўмлик бошқа тур маҳсулотлар етказиб берилди.

💳 76 221 та оилага 77 млрд 459 млн 170 минг сўм нақд пул кўринишида ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

  

💵 “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ватандошимиз, россиялик тадбиркор Алишер Усманов томонидан хайрия қилинган 5 млн. АҚШ доллари Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги 19 009 нафар:

🔹 ижтимоий ҳимояга муҳтож;

🔹 кўп болали;

🔹ногирон;

🔹 ёлғиз кексалар;

🔹 ҳозирда вақтинча даромадини йўқотган ишсиз фуқароларга тенг тақсимлаб берилди.


🏦 Миллий банк” АЖ томонидан мазкур фуқаролар номига очилган пластик карточкаларга 2.500.000 сўмдан жами 47.522.500 000 сўм хайрия маблағлари ўтказиб берилди.


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати


Report Page