Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга давлат гранти учун тавсиянома бериш жараёнлари бошланади.

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга давлат гранти учун тавсиянома бериш жараёнлари бошланади.


#Диққат_муҳим

#Эълон 


🇺🇿 Вазирлар маҳкамасининг 2020 йилдаги 402 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг 2022 йил 25 майдаги 18-сонли “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида” ги буйруғига асосан, Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга давлат гранти учун тавсиянома бериш жараёнлари жорий йилнинг 30 май кунидан бошланади.


👇 Тавсиянома олишга талабгорлар:


♦️Кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар (оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила);

♦️Тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёҳуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

♦️Турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

♦️Ногирон фарзанди бўлган, эҳтиёжманд оилалардаги хотин- қизлар;

♦️14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида (ижарада) яшаётган, итжимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари; 

♦️ Ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар. 


💠 Эслатиб ўтамиз, ишчи гуруҳлари томонидан талабгорларнинг ҳужжатларини xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда жорий йилнинг 30 майидан 8 июнига қадар қабул қилинади.



✍️ Тошкент шаҳар Oила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати



Report Page