Эҳтиром, эъзоз, эътибор! 9-МАЙ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАХРИЙЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНИБ, БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.

Эҳтиром, эъзоз, эътибор! 9-МАЙ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАХРИЙЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНИБ, БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.


Тинчлик, осойишталик, бугунги ёруғ ва саодатли кунлар учун кўрсатилган матонат ҳамда фидойилик эса асло унутилмайди. Кўп миллатли Ўзбекистон халқи ҳам ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди. Президентимизнинг 2024 йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони қонли жанггоҳларда ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлашда муҳим аҳамиятга эга.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 79 йиллиги байрами муносабати билан, Ватанимиз тинчлиги йўлида жонини қурбон қилган мард кишилар ёдга олиниб, ҳаёт бўлган табаррук нуронийларга эҳтиром кўрсатилади.

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбарияти томонидан байрам куни 3 нафар фронт ортида хизмат қилган фахрийлар холидан хабар олинди.

Бугунги тинч ва фаровон кунлар учун жонини фидо қилган Иккинчи жахон уруши қатнашчиларига қанча ҳурмат ва эътибор кўрсатсак арзийди.


100 ёшни қарши олган уруш фахрийси Абдурахмон ота Шахобиддинов иккинчи жаҳон урушидан кейин темир йўл соҳасида бир неча йил фаолият олиб бориб, темир йўлнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган. Байрам арафасида Узел раҳбарияти ва Темир йўл масофаси корхонаси, касаба уюшма қўмитаси ходимлари биргаликда ушбу хонадонга ташриф буюриб, нуроний отахон билан самимий руҳда кечган мулоқот давомида кекса мўйсафидга мустаҳкам саломатлик тилаб, табрик сўзлари билдирдилар. Шунингдек, отахонга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ҳамда Узел бошлиғи томонидан берилган пул мукофоти ва озиқ овқат жамланмасидан иборат байрам совғасини топширдилар.

Халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват фазилатларини давом эттириб, Узел раҳбарияти томонидан 30 нафарга яқин якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган пенционерлар ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳам озиқ-овқат жамланмасидан иборат бўлган байрам совғалари берилди.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Узелда ташкил қилинган байрам дастурхонига, темир йўл соҳасида узоқ йиллар фаолият олиб борган меҳнат фахрийлари таклиф қилинди.

Дастурхон атрофида йиғилганлар иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, урушдан кейинги йилларда темир йўл соҳасида фаолият кўрсатиб ўтиб кетганларни хотирладилар.







Report Page